close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Истанбулда ЛГБТга қарши катта митинг бўлиб ўтди

Якшанба куни юзлаб намойишчилар бир неча йил аввал Европанинг энг йирик гей парадларига мезбонлик қилган Истанбулда ЛГБТга қарши марш учун тўпланишди. Ҳозирда ЛГБТ тарафдорлари намойишлари йиллар давомида тақиқланган.

Диний, консерватив ва миллатчи гуруҳлар Туркияда ЛГБТ ташкилотлари ва фаоллари томонидан анъанавий қадриятларга таҳдид кучаяётганига қарши Фотиҳ туманида норозилик намойиши уюштирди.
Намойишчилар "оилангизни ва авлодингизни асранг" ва "гендерсиз жамият лойиҳасига йўқ денг" деган ёзувларни кўтарган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия радио ва телевидение бўйича Олий Кенгаши "жамоат манфаатлари" асосида норозилик намойишини қўллаб-қувватловчи реклама ролигининг эфирга узатилишига рухсат берган. ЛГБТ тарафдорларининг кўпчилиги буни ҳукумат томонидан намойишчиларни қўллаб-қувватлаётганининг яққол белгиси деб билади.
Реклама 150 га яқин ўнг қанот ННТдан иборат "Ғоялар бирлиги ва кураш платформаси" томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда гейлар парадидан видео ва фотосуратлар тақдим этилган, ҳикоячи "жинсни бекор қилишни, инсон авлодини камайтиришни ва оилавий бирликни йўқ қилишни истаган глобал ва империалистик лоббиларга" қарши туришни истаганларнинг бирлигини талаб қилади
Туркиянинг кўплаб сўл ташкилотлари ҳамда Турк психология ассоциацияси консерватив мусулмонларнинг намойишини қоралади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase