Россия диктатори Путин Украинага кенг миқёсли босқинни режалаштираётганда бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳаларда муваффақият қозонишни хоҳлади, бироқ у "ҳар бир ставкасини ютқазгани" аллақачон аён бўлди. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан қўшма брифингда маълум қилди, деб хабар беради "liga.net".
АҚШ Давлат котибининг қайд этишича, Путин уруш Украина устидан ғалаба қозонганидан кейин унга сиёсий фойда келтириши, армиясининг устунлиги ва сифатини кўрсатиши ҳамда жиддий иқтисодий йўқотишларга олиб келмаслигига умид қилган. Аммо унинг барча умидлари пучга чиқди, деди Блинкен.
Унинг таъкидлашича, Путиннинг сўзларига кўра, Украина халқи иккига бўлинган ва Россияга осонлик билан қўшилиб кетади. Аммо у нотўғри ҳисоблаганди - украиналиклар унга у кутмаган тарзда қатъий жавоб беришди ва бунда у мағлуб бўлди.
Бундан ташқари, Блинкеннинг сўзларига кўра, Путин уруш Россия Федерациясининг ҳарбий жиҳатдан куч ва қудратини намойиш этади, деб ўйлаган. Аммо у бу ерда ҳам нотўғри ҳисоблади, чунки уруш унинг армиясининг ҳақиқий ҳолатини - ҳарбий ва маънавий жиҳатдан тушкунликка тушганлигини кўрсатди. Бунда ҳам у ютқазди.
Путин таҳдид қилинган халқаро санкцияларнинг иқтисодий самараси рамзий бўлишига ишонган. Аммо у бу борада ҳам нотўғри ҳисоблади, чунки Россия учун санкциялардан иқтисодий зарар аллақачон жуда катта ва Кремль Украинадаги урушни қанча давом эттирса, у шунчалик кўпаяди.
"Путин аллақачон барча ставкаларини бой берди", деди Блинкен.
Шу билан бирга, АҚШ Давлат котиби Путиннинг урушни тўхтатиш бўйича реал музокараларга тайёрлигини кўрсатувчи ҳеч қандай аломатни кўрмаяпти.
Бугун эрта тонгда Блинкен Россия билан уруш қандай якунланиши Украинага боғлиқ, бироқ босиб олинган ҳудудлар озод этилиши кераклигини айтди.
Блинкен: Путин барча жабҳаларда ютқазди
Унинг барча умидлари пучга чиқди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди