Россия истилосидан озод қилинган Харьков вилоятининг Купянск шаҳрида россиялик мактаб ўқитувчилари ҳибсга олинди. Улар босиб олинган ҳудудлардаги украиналик болаларни мажбуран руслаштириш учун олиб келинган. Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексей Гончаренко Телеграмда маълум қилди.
"Купянскда Россиядан украиналик болаларга дарс бериш учун келган ўқитувчилар қўлга олинди. Хўш, қанж…лар, ўқув йилингиз яна 15 йил тугамайди", деб ёзади халқ депутати.
Ёзда Россия мактаб ўқитувчиларини Украинанинг жануби ва шарқида босиб олинган ҳудудларига фаол равишда олиб келди. Босқинчилар бундай чораларга мурожаат қилишганига сабаб, маҳаллий мактаб ходимлари улар билан ҳамкорлик қилишдан ва рус дастурлари бўйича ва рус тилида машғулотлар ўтказишдан оммавий равишда бош тортганди. Украинанинг босиб олинган аҳоли пунктларини руслаштиришдаги иштироки учун рус ўқитувчиларига ойига 200 минг рубл миқдорида маош ваъда қилинган.
Бу фирибгарликка рози бўлган руслар хорижий давлатнинг ҳудудларини босиб олишда бевосита иштирок этган. Бу ҳарбий жиноят бўлиб, Украинада бунинг учун оғир қамоқ жазолари назарда тутилган. Ушбу руслаштириш дастурида иштирок этаётганларнинг барчаси, эҳтимол, тез орада Interpol орқали бутун дунёда қидирилади.
Купянскнинг озод қилингани ҳақидаги маълумот 10 сентябрь куни тасдиқланган. Украина ҳарбийлари озод қилинган шаҳардан сурат чоп этди.
Купянскда украиналик болаларни руслаштиришга олиб келинган россиялик ўқитувчиларнинг ҳаммаси қамоққа олинди - манба
Озод қилинган Купянск шаҳрида Россиядан олиб келинган мактаб ўқитувчилари ҳибсга олинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди