close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Афзал ибодатлар

Энди шахс учун бўлган афзал ибодатлар ҳақида сўз юритамиз.

Уламолар бу ҳақда узоқ ихтилоф қилганлар ва турли сўзларни айтиб қолдирганлар.
Улар ичида мен учун энг қадрли сўз имом ибнул Қоййимнинг сўзидир. Унингча, энг афзал амал бир шахсдан иккинчи шахсга, бир вақтдан иккинчи вақтга, бир макондан иккинчи маконга, бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўзгаради.
Имом Ибнул Қоййим “Мадориж” китобида айтади:
Оятдаги “Сенгагина ибодат қиламиз” мақомига эга бўлганлар учун энг афзал, фойдали ибодатлар бобида тўрт йўл бордир.
Бу бир неча синфдан иборатдир:
Биринчи синф: олимлар наздида энг фойдали ва афзал ибодат нафсни қийновчи машаққатли амалдир. Чунки у ҳавойи нафсдан узоқ бўган ҳақиқий ибодатдир.
Айтадилар: Машаққатнинг миқдорига қараб ажр берилади. Яна бу ҳақда асли бўлмаган бир ҳадисни ҳам ривоят қиладилар:
“Ибодатларнинг афзали қийин, машаққатлироғидир”.
Улар: Ундайлар нафсларига жабр қилган, ўзларини қийнаган кимсалар, дейдилар.
Айтадилар: Нафслар ана шундай машаққатли амал билан тўғриланади. Зеро, нафснинг табиати дангасалик, бепарволикдир, ерда абадий қолишни исташдир. Демак, ана шундай хатарлардан қўрқмай, машаққатларни кўтариш билан нафсларни ўнглаш мумкин экан.
Иккинчи синф эса, айтадилар: Ибодатларнинг афзали холи бўлиш, дунёдан зоҳид ўтиш, имкон борича ундан кам фойдаланиш, унга эътибор бермасликдир. Бу гапни айтувчилар иккига бўлинадилар.
Уларнинг кўплари: Зоҳидликни ғоя деб биладилар. Натижада бу иш учун енг шимариб, киришадилар, одамларни ҳам шунга чақирадилар ва: Бунинг даражаси илм, ибодат даражасидан афзал, деб айтадилар. Улар дунёдан юз ўгиришлик ҳар бир ибодатнинг ғояси, унинг боши деб биладилар
Уларнинг озроқ қисми эса: Бу иш бошқа нарса учун восита, деб биладилар. Бундан мақсад, қалбнинг Аллоҳ учун холий бўлиши, барча эътибор Унга қаратилиши, Унга қайтмоқлик, Унга суянмоқлик, Унинг ризоси билан машғул бўлмоқлик дейдилар. Улар: Ибодатларнинг афзали Аллоҳга жамланиш, қалб ҳам, тил ҳам У Зотни давомли зикр қилиши, қалбни бўлувчи, уни парчаловчи нарсалар билан эмас, балки У Зотнинг кузатуви билан машгул бўлишдир, дейдилар.
Улар икки қисмдир: биринчи қисми, агар амр ёки наҳий келса, гарчи уларни бўлиб, Аллоҳга бўлган жамъиятларини кетказса ҳам унга дарҳол шошиладилар. Иккинчи қисми эса, ибодат-дан мақсад қалбни Аллоҳга жамлашдир. Агар Аллохдан уни ажратиб юборадиган нарса келса унга қарамайди, дейдилар.
Бир одам билимдон шайхдан сўради: Мен Аллоҳга муножот қилиб турган пайтимда муаззин азон айтиб қолса. Мен ўрнимдан туриб ташқарига чиқсам хаёлим бўлинади. Жойимда қолсам хаёлим бузилмайди, шуларни қайси бири афзал? Шайх жавоб берди: Сен Аршнинг остида турган бўлсанг ҳам муаззин азон айтса туриб Аллоҳнинг чақириғига жавоб бериб, кейин жойингга қайтасан. Чунки Аллоҳга муножот қилиш руҳ, қалбнинг насибаси бўлса, чақирувчига жавоб қайтариш Парвардигорнинг насибасидир. Ўз руҳининг насибасини Парвардигорининг насибасидан афзал билган кимса оятдаги “Сенгагина ибодат қиламиз” аҳлидан эмасдир.
Учинчи нав. Улар ўзгаларга ҳам нафи тегадиган амал афзал амал дейдилар. Улар фақирларга хизмат қилиш, инсонларнинг фойдасига иш қилиш, уларнинг ҳожатини чиқариш, улардан мол, обрў борасида ўз ёрдами-ни аямаслик афзал амал деб биладилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини далил қилиб келтиради-лар: “Барча халқ Аллоҳнинг оиласидир. Аллоҳга энг суюкли халқ эса Унинг оиласига фойдаси текканидир”. Ушбу ҳадисни Абу Яъло ривоят қилган. Яна улар ўзгага фойда етказиш, ўзига фойда келтиргандан афзал дейдилар.
Олимнинг обиддан афзаллиги тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги каби эканлигини далил келтирадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳуга дедилар: “Аллоҳ таоло сен сабабли бир одамни ҳидоят қилиши сен учун қизил туялардан (дунё бойликларидан) яхшироқдир”. Бу афзаллик мангу фойда борлиги учундир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини ҳужжат қилиб келтиради-лар: “Ким бировни ҳидоятга даъват қил-са, у учун унга эргашганнинг ажрича ажр бериладики, ҳеч бирларининг ажрлари камаймайди”. Яна у зотнинг ҳадисларини далил келтирадилар: “Албатта Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари одамларга яхши-ликни ўргатувчиларга салавот айтишади”. “Олим учун осмонлару Ердаги барча ҳатто денгиздаги балиқ, уясидаги чумоли ҳам истиғфор айтади”.
Улар шундай далил келтирадилар: Пайғамбарлар одамларга яхшилик қилишга, уларни тўғри йўлга бошлашга, уларнинг турмуш ҳаётларида наф келтиришга юборилганлар. Улар одамлардан узилиб, роҳиблик қилиш учун юборилмаганлар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша ибодат билан бўлиб олиб, одамларга аралашмай қўйганларни ёмон кўрганлар ва ибодат ҳам қилиб, одамларга ҳам наф келтирганлар, уларга яхшилик қилганлар фақат ибодат билан бўлиб олганлардан афзаллигини айтганлар.
Тўртинчи нав. Айтадилар: Афзал ибодат ҳар вақтда Парвардигорни рози қиладиган ўша вақтга хос бўлган амалдир. Масалан, меҳмон келган пайтда уни ҳаққини бажариб, мустаҳаб ибодатларни тарк қилиш аф зал, худди оила ҳаққини адо қилишдагидек.
Саҳар найтларда намоз, Қуръон, дуо, зикр, истиғфор билан машғул бўлиш афзал.
Талабалар тўғри йўл сўраганларида, нодонларга таълим бериш вақтида уларга таълим бериш билан машғул бўлмоқ афзал.
Азон пайтида бошқа нарсаларни ташлаб, муаззинга жавоб бериш билан машғул бўлмоқ афзал.
Беш вақт намоз пайтида у ибодатларни баркамол ҳолда бажаришда чин ихлос билан ҳаракат қилиш, намоз вақти кириши билан шошилиш, жомеъга чиқиш (агар жомеъ узоқ бўлса савоби ҳам шунча кўп бўлади) афзалдир.
Муҳтожлар ёрдам сўраган пайтларида ўз обрўси, кучи, моли билан унга ёрдам бериши ва бу ишни ўзининг ёлғиз қолиб ибодат қилишидан юқори кўриши афзалдир.
Қуръон ўқиш пайтида қалбни жамлаш, гўё Аллоҳ унга хитоб қилаётгандек уни тадаббур қилиш ва уни тушунишга эътибор қаратиш афзалдир. Чунки уни тушуниш учун қалбни жамлаш, У Зотнинг буйруқларини бажаришни қасд қилмоқлик бирор бир султондан келган мактуб билан машғул бўлишдан афзалдир.
Арафот тоғида туриш пайтида дуо, тазарру, зикрда ижтиҳод қилиш бир неча рўзадан афзалдир.
Зул-ҳижжа ойининг ўн кунлигида ибодатни кўпайтириш, хусусан, такбир, таҳлил, таҳмидни кўпайтириш афзалдир. Бу аниқ бўлмаган жиҳоддан афзалдир.
Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида масжидни лозим тутиш, одамлар билан аралашиб, улар билан машғул бўлиш ўрнига у жойда эътикоф ўтириш афзалдир. Ҳатто бу иш кўпчилик уламолар наздида одамларга таълим бериш, Қуръон ўргатишдан афзалдир.
Мусулмон биродари касал бўлган ёки вафот этган вақтда уни кўргани бориш ёки жанозасига қатнашиш, унга жон куйдириши ва буни ўзининг ёлғиз қолиб ибодат қилишидан юқори кўриши афзалдир.
Мусибатлар, одамлар тарафидан озорлар келган пайтда одамлардан қочиб эмас, улар билан аралашган ҳолда сабрни лозим тутиш афзалдир. Зеро, одамларга аралашган ҳолда, улардан озор кўрган мўмин уларга аралашмагандан аф-
залдир.
Энг афзали улар билан яхшиликларда аралашмокдир. Чунки бу улардан четлангандан яхшидир. Улардан ёмонликлар борасида четланиш аралашишдан афзалдир. Агар у уларга аралашса, уларнинг хатоларини тўғрилашини билса, улар билан ёмонлик борасида ҳам аралашиш афзалдир.
Яъни, қай вақт ва ҳолатда бўлмасин, Аллоҳнинг розилигини афзал билиш ва ана шу вақтнинг вожиби, вазифаси билан машғул бўлиш афзалдир.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase