close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия ҳарбий техника колоннаси Изюмга қараб ҳаракатланмоқда, Путин эса Кремлда шошилинч йиғилиш чақирди

Харьков яқинидаги рус армиясининг 10 минг аскари қамал бўлиш хавфидан кейин Москвадагилар қимирлаб қолишди: Путин 9 сентябр, жума куни Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишига рухсат берди.

Диктатор Владимир Путин 9 сентябр, жума куни Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга рухсат берди. Унинг спикери Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми пайтида позицияларни таслим қилишда ким айбдор эканлигини аниқлаш учун йиғилиш ёпиқ эшиклар ортида бўлади. Кремл бунинг натижасида Украина Қуролли Кучлари Балаклея устидан назоратни тиклаган ҳарбий ҳаракатлар бориши ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади.
Хавфсизлик кенгашининг Москвада эълон қилинган йиғилиши ҳукуматнинг ҳарбий қўмондонликка ишончсизлик кучайиб бораётганидан далолат беради.
Америка урушни ўрганиш институти (ISW) мутахассислари Россия армиясининг муваффақиятсизликлари фонида ишонч йўқолганлиги ҳақида аллақачон ёзишган.
Шу билан бирга, Изюм ва Купянск йўналиши бўйича Россия Федерациясида том маънода «йўқдан бор қилинган» учинчи армия корпусини кўчириш бошланди.
Шунингдек, у ерга жанговар қобилияти шубҳа остида бўлган, шарти кетиб парти қолган техника ташилмоқда.
"Украина 365" телеграм канали гувоҳлар томонидан суратга олинган видеони эълон қилди.
Босқинчилар Харьков вилоятига аввалроқ Луганск ва Донецк вилоятларининг шимолида фаолият юритган "О" гуруҳининг техникаларини ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тарғиботчи Захар Прилепин "Изюмни Брест қалъасига айлантирмасликка" чақирган.
Хабар қилинишича, Кремл матбуоти Путин армиясининг Балаклеядаги мағлубияти ҳақида ёзмайди ва томошабинларга "сараланган ёлғон" беришда давом этмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase