Журналистлар Қоҳирадаги 15 та қиммат ресторанда стол брон қилишга уриниб кўрдилар ва деярли барча муассасалар брон қилиш учун ижтимоий тармоқлардаги потенциал ташриф буюрувчилар саҳифаларига ҳаволаларни сўради, деб ёзади IslamNews сайти ArabNews га таяниб. Муассасаларнинг 11 таси қўнғироқ қилувчининг ҳижобда эканлигини билиб, брон қилишдан бош тортган.
Бир жуфт яширин журналист, рўмол ўраган аёл ва эркак бир нечта ресторанларга бориб, жойнинг ўзида стол буюртма қилмоқчи бўлишган. Муассасалардан бирида, L’Aubergine да, ҳижобда кира олмасликларини очиқчасига айтиб, рад этишган.
Қоҳирадаги "Қозон" ресторани маъмурлари ҳам жуфтликка ҳижоб муаммо эканлигини ва бу шаклда улар муассасага киритилмаслигини айтишган. "Бизнинг ўз қоидаларимиз бор", деди ресторан менежери.
Журналистлар тергов натижаларини Миср туризм ва ресторан бизнеси палатасига тақдим этишди. Палата раиси Адел ал-Масрининг айтишича, Миср Туризм вазирлиги ҳижобли аёлларнинг туризм ва дам олиш масканларига боришига тўсқинлик қилувчи кўрсатма ҳеч қачон чиқармаган ва камситишларни қоралаган.
Ҳижобли аёллар Қоҳирада ресторанларга киритилмаяпти - журналистик текширув
Би-би-си араб нашри журналистик текшируви Мисрдаги дам олиш ва овқатланиш корхоналарида ҳижоб кийиш асосидаги камситишлар даражасини баҳолади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси