Украина армияси фронтнинг жанубий секторида фаолликни сезиларли даражада оширди ва Россия техникаси ва жонли кучини йўқ қилиш тезлигини оширди. Бундан ташқари, Херсон вилоятида рус армиясининг йўқ қилиниши сентябр ойида жанубдаги рус позициялари қулайдиган миқёсга етди.
Бу ҳақда италиялик ҳарбий таҳлилчи, НАТО нинг қуруқликдаги кучлар, артиллерия ва ракета тизимлари бўйича эксперти Томас Тайнер маълум қилди. Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Херсон вилоятидаги вазиятнинг ривожланишини шарҳлар экан, Тайнер асосий омиллардан бири сифатида Днепр бўйлаб мавжуд барча кўприкларнинг ишдан чиқарилишини қайд этди.
Натижада, Украина Қуролли кучларининг доимий ҳужумларидан азият чекаётган руслар дарёнинг ғарбий соҳилидаги йўқотишларни қоплашга улгурмаяпти.
Эксперт ҳисоб-китобларига кўра, сентябр ойидаги жорий суръат Россиянинг Херсон вилоятидаги позициялари барбод бўладиган вазият яратади.
"Ҳозирда Украина Херсондаги рус техникаси ва жонли кучини Россия уни тўлдиришидан анча тез суръатда йўқ қилмоқда, чунки Днепр бўйлаб барча кўприклар яроқсиз ҳолга келган. Агар Украина Херсондаги русларни шундай тезликда камайтирса, сентябр ойида руслар қулайди", деб таъкидлади эксперт.
"Сентябрда руслар қулайди", - Херсон яқинидаги Россияининг ҳалокати ҳақида НАТО қуруқлик кучлари эксперти
Эксперт ҳисоб-китобларига кўра, сентябрь ойидаги жорий суръат Россиянинг Херсон вилоятидаги позициялари барбод бўладиган вазият яратади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси