Эроннинг NIOC давлат компанияси Италия, Испания, Туркия ва Грециядан ўз нефтига янги мижозлар топмоқчилиги аллақачон маълум. Бу Ўртаер денгизи давлатлари Ғарб санкциялари жорий этилишидан олдин ҳам Эрон нефтини сотиб олганди.
Bloomberg журналистларининг хабар беришича, Эрон ядровий дастури бўйича Ғарб билан яна ҳамкорлик қила бошлагач, аввалги санкциялар бекор қилинади ва Европа Иттифоқига нефть етказиб бериш бўйича музокаралар қайта тикланиши мумкин.
Декабр ойига келиб, Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган нефтдан бутунлай воз кечиши керак. Шу билан бирга, Теҳрон Европа бозорида Россия Федерациясининг ўрнини эгаллаш учун катта имкониятга эга, боз устига, Ғарб билан ядровий дастур бўйича музокаралар жараёни тез орада қайта бошланади.
Эрондан олинган "қора олтин" сифати бўйича Россиянинг Urals нефтига жуда яқин. 2015 йилда Эронга қарши нефт қазиб олиш бўйича санкциялар бекор қилинган эди. Бугунги кунга келиб Теҳрон кунига 2,5 млн баррел нефт қазиб олади.
2015 йилгача Европа Иттифоқи давлатлари Эрондан кунига 0,6 млн баррел нефт импорт қилган. Ҳозир эса Россия Федерациясидан ҳар куни 1,2 млн баррелгача нефт импорт қилинади.
Ўтган ҳафтада Россия Шимолий Европа мамлакатларга кунига 0,4 млн баррел, Ўртаер денгизи мамлакатларига эса 0,8 млн баррел нефт етказиб берди.
The Wall Street Journal журналистлари Ғарб ядровий дастур устидан назорат ўрнатиш эвазига Теҳрондан санкцияларни бекор қилишга тайёр эканига шубҳа қилмаяпти. Бу хабар АҚШ ва Эронни бир-бирига яқинлаштирди.
ANZ таҳлилчилари нефт бозоридаги санкциялар бекор қилинганидан кейин Эрон кунига 1 млн баррел нефт сотиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.
Bloomberg: ЕИ мамлакатлари учун РФ ўрнига янги нефт етказиб берувчи топилди
Декабр ойида Россия Федерациясидан нефтга нисбатан эмбарго кучга киргач, Эрон Европа Иттифоқи мамлакатларига "қора олтин" етказиб беришни бошлашга тайёр.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди