close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олти ой ичида Украина 16,6 миллиард долларлик Россия ҳарбий техникасини йўқ қилди

Уруш пайтида душман 2000 га яқин танк, 234 та самолёт ва 15 та кемани йўқотди. Forbes Украина томонидан вайрон қилинган техникалар қанча туриши ва қайси йўқотишлар энг оғриқли бўлганини ҳисоблаб чиқди.

Украинада олти ой давомида руслар ракеталарни ҳисобга олмаганда 16,56 миллиард долларлик 12142 та техникани йўқотди.
Россия армиясининг энг катта йўқотиши Қора денгиз флотининг кучли қуролларга эга флагмани – 750 миллион долларлик "Москва" ракета крейсери бўлди. 13 апрел куни Украинанинг «Нептун» ракеталари «Москва»га ҳужум қилди – эртаси куни флагман чўкиб кетди.
Украина «Москва»дан ташқари, Змеиный ороли ва унинг атрофидаги сувларда 165 миллион долларлик рус техникаси ва кемаларини йўқ қилди. Улар орасида умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган "Тор", "Панцир" ва "Стрела" русумидаги саккизта зенит комплекси ҳам бор.
"Москва" чўкиб кетишидан олдин русларнинг энг қиммат йўқотиши 86 миллион долларлик Ил-76 йирик десант самолёти эди, уни ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари феврал ойи охирида Киев вилоятидаги Васильково осмонида уриб туширган.
Учинчи ўринда 75 миллион долларлик йирик десант кемаси "Саратов" бўлди. Украина армияси кема ишғол қилинган Бердянск портида бўлиб, у ерга ҳарбий техника етказиб бераётган пайтда ҳужум қилинган.

Россияликларнинг энг катта йўқотишлари топ-10

«Москва» ракета крейсери  – $750 млн;
Ил-76 самолети – $86 млн;
«Саратов» десант кемаси – $75 млн;
Су-30СМ самолет – $50 млн;
Су-34 самолет – $40 млн;
Су-35 самолет – $32 млн;
Ил-22ПП самолет – $30 млн;
«Тор-М2» зенит-ракета комплекси – $25 млн;
«Василий Бех» кемаси – $21 млн;
«Искандер» оператив-тактик ракета комлекси – $21 млн.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase