«Толибон» 20221 йил август ойида ҳокимият тепасига келганидан сўнг Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари ўз қариндошлари билан самолётлар ва вертолётларида Ўзбекистонга қочиб ўтган.
«Биз учун Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига тушиб қолган вертолёт ва самолётлар Украинага етиб бормаслиги муҳим. Афғон ҳарбийлари ва ҳарбий хизматчилари Тожикистонга 60 га яқин ва Ўзбекистонга 40-50 га яқин авиатехникани олиб ўтган», — деган Кабулов.
Ўз навбатида, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев авиатехника «Толибон»га қайтарилмаслигини, уларни олиб кетиш Америка ихтиёрида эканини айтган. «Толибон» эса авиатехника афғон халқи мулкилигини айтиб, Ўзбекистондан уни қайтаришни сўраган. Ҳозирда АҚШ Тожикистонга олиб ўтилган авиатехникани республиканинг ўзида қолдирмоқчи.
Толиблар Ўзбекистонга олиб ўтилган авиатехника Украинага етказилиши хавфи ҳақида гапирилди
Россия афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган юзга яқин самолёт ва вертолётлар Украинага ўтишини хоҳламайди. Бу ҳақда Путиннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов «РИА Новости»га маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси