Ереваннинг «Сурмалу» бозоридаги пиротехника омборида юз берган портлашда қурбон бўлганларнинг умумий сони 16 кишига етди, дея хабар бермоқда "ТАСС" Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Ҳалок бўлганлар орасида ёш бола ва ҳомиладор аёл топилди, деб хабар беради "Интерфакс". Тўққиз қурбоннинг жасади ҳозирча таниб олишнинг имкони бўлмади.
Айни дамда портлашдан кейин яна 18 киши бедарак йўқолган. Улар орасида Россия фуқароси ҳам бор.
14 август куни «Сурмалу» улгуржи ва чакана савдо марказининг пиротехника омборида бир нечта портлашлар содир бўлган, шундан сўнг ёнғин бошланган ва бино қулаб тушган. 15 август куни эрталаб олти киши ҳалок бўлгани, 60 дан ортиқ киши жароҳатлангани ва 16 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Еревандаги бозорда юз берган портлашда 16 киши ҳалок бўлди
18 киши, жумладан, Россия фуқароси бедарак йўқолганлар рўйхатида
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси