Польша Бош вазири Daily Telegraph-га берган интервьюсида халқаро ҳамжамиятни Россия раҳбарининг "даҳшатли мафкураси" га эътибор беришга чақирди.
«Путин Гитлер эмас ва Сталин эмас. Афсуски, у хавфлироқ. Путин ихтиёрида нафақат ўлдирувчи қуроллар бор, балки ўз тарғиботини тарқатиш учун оммавий ахборот воситаларидан ҳам фойдаланади», - дейди Моравецкий.
Польша Бош вазирининг фикрига кўа, Путиннинг "Рус дунёси" мафкураси бутун Европа учун ҳалокатли таҳдид солади.
Моравецкий халқаро ҳамжамиятни зудлик билан Украинани Путин таъсиридан халос этишга чақирди.
Бундан ташқари, Польша Бош вазири Украинанинг иттифоқчиларини ҳарбий ёрдамдан кўпроқ нарсани қилишга чақирди.
Путин Гитлер эмас ва Сталин эмас. Афсуски, у улардан хавфлироқ - Моравицкий
Польша Бош вазири Матеуш Моравицкий Россия Президенти Владимир Путинни «Адольф Гитлер ва Иосиф Сталиндан кўра хавфли» деб ҳисоблайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди