«ал-Жазира» телеканали журналисти Ширин Абу Акиле Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳри яқинидаги қочқинлар лагери яқинида Исроил аскарлари томонидан ўлдирилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Қатар телеканалининг 51 ёшли ходими бошига ўқ тегиши оқибатидаги жароҳатдан вафот этган.
Ширин Абу Акиленинг ёнида бўлган фаластинлик журналист Али ал-Сумуди ҳам жароҳатланган, унинг соғлиғи аҳволи барқарор.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган лавҳаларда аёлнинг ўқ ўтказмайдиган жилет кийгани кўрсатилган.
Айни пайтда, Исроил армияси қўмондонлиги (ЦАХАЛ) воқеа бўйича тергов бошланганини эълон қилди.
ЦАХАЛ қайд этишича, «ҳарбийлар Женинда "террорчи"ларни қўлга олиш бўйича операция ўтказган».
Ҳисоботда айтилишича, Акиле вафот этган пайтда «ўнлаб қуролланган фаластинликлар Исроил ҳарбийларига қарата ўқ узишган».
ЦАХАЛ «журналистлар қуролланган фаластинликлар томонидан ўққа тутилган бўлиши мумкин»лигини истисно қилмади.
«Ал-Жазира» раҳбарияти Ширин Абу Акиле канал фаолиятининг бошида бўлганлигини хабар қилди.
У узоқ вақт давомида Фаластиннинг босиб олинган ерларида содир бўлаётган воқеалар тўғрисида материаллар тайёрлаб келган.
Исроил ҳарбийлари томонидан «ал-Жазира» журналисти ўлдирилди
Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилда Женин шаҳридаги воқеаларни ёритаётган бир журналист ҳалок бўлди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми