close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кобулда афғон аёллари намойишга чиқди

Афғонистон пойтахтида бир гуруҳ аёллар намойиш ўтказди. Унинг иштирокчилари халқаро ҳамжамиятни Толибонни тан олмасликка чақирди

Афғонистон пойтахтида бир гуруҳ аёллар намойиш ўтказди. Унинг иштирокчилари халқаро ҳамжамиятни Толибонни тан олмасликка чақирди
Бир гуруҳ афғон аёллари пойтахт Кобулда норозилик намойиши ўтказди. Намойишчилар халқаро ҳамжамиятдан 2021-йил ёзида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган Толибонни тан олмасликни талаб қилишди.
Намойиш БМТ томонидан Афғонистон бўйича чақирилган халқаро йиғилиш арафасида бўлиб ўтди. У келгуси ҳафта Доҳада бўлиб ўтиши керак.
Толибон ҳокимиятга қайтиши билан афғон аёллари жамият ҳаётидан деярли бутунлай четлаштирилди.
Уларнинг аҳволи шу қадар ёмонлашдики, уйдан шунчаки чиқиб кетиш хавфли бўлиб қолди. Бироқ, у ерда ҳам кўплаб аёллар зўравонликдан азият чекмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, ҳар 10 афғон аёлидан 9 нафари зўравонликка дучор бўлади. Эри гиёҳванд бўлса ёки мамлакатни тарк этган бўлса, ажрашиш учун рухсат берилади.
Толибон Аёллар ишлари вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияни тугатиб, миллий бошпана ва аёлларни қўллаб-қувватлаш хизматлари тармоғини деярли бутунлай йўқ қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase