close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар рекламасини тарғиб қилган Telegram каналлар блокланди

  • Жума, Апр 16 2021
  • Муаллиф  Сарвар

АОКА Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати билан ҳамкорликда гиёҳванд моддалар рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қилувчи Telegram ботига келиб тушган маълумотларга асосланиб, 50 дан ортиқ ресурс фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда АОКА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз,  сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг савдо-сотиғини реклама қилувчи Telegram ботлар тарғиботи пайдо бўлаётган эди. Ушбу ҳолатлар пойтахтнинг, асосан, Чилонзор, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида кузатилган.
“Биз реклама қилинган каналларни кўрдик — у ерда ҳамма нарса очиқ, батафсил ва нархлари билан. Бундан ташқари, Тошкентда тарқатувчи сифатида ишлаш учун кўплаб таклифлар мавжуд. Каналларнинг 9-10 минг обуначиси бор. Улар гиёҳванд моддаларни сотгани учрашувга келишмайди. Пул электрон ўтказма орқали қабул қилинади, сўнгра туманнинг бирор-бир жойида белги қўйилади ва Telegram’да дозани қаердан олиш кераклиги маълум қилинади. Шунинг учун ёшлар шаҳар бўйлаб белгиларни қўйиш учун ёлланадилар”, дейилади маълумотда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase