close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом Каримовнинг набираси Лас-Вегасда насроний руҳонийси томонидан никоҳланди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Мариам Тиллаева «Хач кундалиги» номли YouTube-канали муаллифи, жанжалкаш блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди.

Ёшлар қимор бизнеси пойтахти – Лас-Вегасда никоҳ ришталарини боғладилар. Никоҳ маросими қўшиқчи Элвис Преслига ўхшаб кийиниб олган насроний руҳонийси томонидан ўтказилди.
Бундай тафсилотларни инстаграммда «ифлос қанжиқчалар» билан афсусланиб хайрлашган ва уларни соғинишини ваъда қилган куёвнинг ўзи келтириб ўтган.
Сардаров Россиянинг энг бой блогерларидан саналади. Лола Каримова ва бизнесмен Тимур Тилляевнинг кизи Мариамга келадиган бўлсак, у АҚШ га ҳали мактаб ўқувчиси бўлган пайтлари кўчиб келганди. Бу ерда у таълим олди ва ҳозирги пайтда мода саноати бизнесида машғул бўлиб, ўз брендини ривожлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Мариам Тиллаеванинг бобоси Ислом Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч" китобининг муаллифи ҳамдир. 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase