Маълумотларга кўра, Халқ таълими тизимида жами 78 млрд сўм молиявий хато ва камчиликлар, ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларига йул қўйган 214 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Бундан ташқари, 34 нафар масъул мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Шу билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлигида 16 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган ва 22 млрд сўм бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олди олинган.
Маълум қилинишича, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги ходимлар аттестациядан ўтказилиб, коррупцияга мойиллиги бўлган 1476 нафар (28 фоиз) ходим билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Коррупция туфайли 34 нафар масъул мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Бугун, 15 апрель куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълум қилинишича, халқ таълими тизимида 78 млрд сўмлик молиявий камчиликлар, ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланган. Шу билан бирга, 34 нафар мансабдор лавозимидан озод этилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|