Гинсбергнинг таъкидлашича, Telegram экстремизм ва антисемитизм тарқалишига хизмат қилади, шунингдек, ирқий асосларда зўравонликларни мувофиқлаштириш ва таҳдидлар тарқатиш учун фойдаланилади. Даъво аризасида айтилишича, Капитолийга ҳужум қилинганидан кейин Google ўз магазинидан Трамп тарафдорларида оммавий бўлган Parler ижтимоий тармоғини ўчириб ташлаган, лекин бу ишни Telegram га нисбатан қўлламаган.
Аввалроқ Гинсберг Apple корпорациясига ҳам худди шу тарзда Telegram дастурини App Store дан ўчириб ташлаш талаби билан чиққан.
Telegram асосчиси Павел Дуров даъво аризалари бўйича изоҳ бермади, лекин мессенджер администраторлари АҚШ да зўравонликка давъат қилувчи юзлаб чақириқларни блокировка қилганини маълум қилди.
«Хавфсиз интернет учун коалиция» Google Play дан Telegram ни учириб ташлашни талаб қилди
Американинг Coalition for a Safer Web ташкилоти президенти Марк Гинсберг Google нинг бош компанияси саналган Alphabet компанияси устидан даъво аризаси билан чиқди. Bloomberg хабар қилишича, у Калифорния суди Google Play дастурлар магазинидан Telegram мессенджерини ўчириб ташлашга мажбур қилиш талаби билан чиқди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси