close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тошкент вилоятида 111 та коррупцион ҳолат аниқланди

  • Пайшанба, Апр 15 2021
  • Муаллиф  Сарвар

Бугун, 15 апрель куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган. Буларнинг аксарияти қурилиш, ер ажратиш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келади.

Аниқланишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк ҳамда Молия вазирлигида «йўл хариталари» ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз ташкил этилган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларида коррупцияга қарши «комплаенс назорат» тизими жорий этилмаган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган, шундан 96 таси (86 фоиз) юқори, 14 таси (13 фоиз) ўрта ва 1 таси паст даражадаги коррупцион хатар. Жумладан, қурилиш соҳасида давлат буюртмасини танлов асосида жойлаштириш ва унинг бажарилишини назорат қилиш функцияси, ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ерларни танлаш, ажратиш ва хусусийлаштириш, инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва мажбуриятларни бажарилишини назорат қилиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, экспорт дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни танлаш ва ишга жойлаштиришда ана шундай хатар борлиги маълум бўлган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase