Мутьа никоҳи жоҳилият давридан қолган никоҳ шакли бўлиб, Исломнинг илк йилларида, хоссатан, уруш йиллари, аёлларидан узоқ қолган аскарлар учун мутьа никоҳига изн берилган эди. Ҳайбар урушига қадар мубоҳ ҳисобланган бу никоҳ кейин Пайғамбаримизнинг суннатлари билан таъқиқланиб, ҳаром қилинган. Мутъа никоҳи бирон ҳақ эвазига маълум муддатга турмуш қуришдир. Муддатнинг кўпи тўқсон тўққиз йил, ози бир марта қовушиш бўлган.
Эркак аёлга мурожаат қилиб, «Мени беш ойга мутъалантир»; ёки «Беш ойлик ҳақ эвазига сен билан мутъаландим», деса, аёл хам қабул қилса, мутъа бўлади. Халқ тилида «ажам никоҳи» номи билан машҳур. Бу иш фаҳшдан бошқа нарса эмас. Буни Расулуллоҳ (с.а.в.) кескин таъкиқлаганлар. Асҳобдан, тобеъинлардан, мужтахидлардан бу хил никоҳни мақбул деган киши йўқ («Фатҳул Қодир»: 2/384). Бундай келишув на хотинни ҳалол қилади, на ажраш ҳукмига эшик очади, на зихор на мерос ҳаққи беради. Аёл эркакка, эркак ворис бўлолмайди («Фатовойи Қодихон»: 1/330). Мутъа никохи нинг муддати оз-кўплигида ҳеч бир фарқ йўқ. Лекин «Қиёмат келгунича, Дажжол чиққунича сени никоҳладим», шаклидаги ифода қўлланилса, вақтинчалик шарти ҳам ҳукмсиз қолади ва улар никоҳнинг бошқа шартларини ҳам ўрнига қўя олса, никоҳ саҳиҳ бўлади (Фатовойи қодихон: 1/330) Чунки у вақггача яшашлари номаълум. Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят этилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:
Ҳазрати Али (р.а.) Ибн Аббосга (р.а.) шундай дейдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) мутъа никоҳини ва эшак гўштнини ейишни Ҳайбар фатҳи куни ман этдилар» (Бухорий: 6/ 129; Насаий: 2/90; Муслим: 4/134). Расулуллоҳ Автос (Макка фатҳи йили)да мутьа никоҳига уч марта рухсат берганлар, кейин таъқиқлаганлар (Муслим: 4/131).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрдилар: «Эй инсонлар, мен мутъа никоҳи билан аёллардан фойдаланишингиз учун рухсат берган эдим. Шубҳа йўқки, Аллоҳ қиёматга қадар буни муҳаққақ ҳаром қилди. Кимнинг ёнида бундай аёллардан бўлса, дарҳол озод қилсин ва берган нарсаларини улардан қайтариб олмасин» («Ҳидоя»: 1/1950).
Тўртала мазҳабга кўра ҳам бундай ақц қилиш ботилдир. Шиа ва рофизийлардан ташкари барча Ислом олимлари бу никоҳнинг ҳаромлигида бир фикрдалар («ал-Мабсут»: 5/ 152; «Фатҳул Қодир»: 2/384; «Бидоятул-мужтаҳид»: 2/43) Ҳатто шианинг машҳур мазҳабларидап зайдиййа ҳам мутьа никоҳининг ботиллигига инонади ва бу борада ҳанафий олимлари билан бир фикрдадир. Ахди суннат мазҳабларининг далиллари Қуръон ва суннатдир.
1. Қуръони каримда:
Идда ва мерос ҳақидаги ҳукмларнинг бу хил уйла нишга алоқаси йўқ. Шу боис ҳам бундай никоҳ шакли?
бошқа саналган никоҳ шакллари каби, ботилдир. Шиалар мутъа никоҳига Нисо сурасининг 24-оятини далил қилиб келтиради. Оят бундай: «Улардан никоҳ орқали фойдаланишларингиз билан уларга белгиланган маҳрларини бсрингиз!» Буюк муфассир ибн Жарир Табарий бу оят тафсирида бундай дейдилар: оятнинг маъноси: «Уйлансангиз маҳрини беринг», деганидир. Чунки мутъа Пайгамбаримизнинг суннатлари билан абадиййан таъқиқлангандир. Ибн Вакий отасидан, у бобоси Сабрадан ривоят қилади: «Расулуллоҳ «Бу аёллардан фойдаланинг», деб буюрдилар. «Фойдаланинг» ифодаси Расулуллоҳ замонларида «уйланинг» маъносида эди» («Тафсири Табарий»: 5/30).
Ояти жалиладаги «истамтаътум», яъни, «фойдаланиш», уйланиш маъносида, «ҳақ» калимаси эса маҳр маъносидадир («Тафсири Табарий»: 5/30).
2. Ҳадиси шарифларда:
Ҳадиси шарифлар ҳам бу хил никоҳнинг ҳаром эканини очиқ кўрсатиб турибди (Бухорий: 6/129; Муслим: 4/132) Муҳаммад ибн Ҳанафиййа Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят қилади: «Ҳайбар куни Расулуллоҳнинг жарчиси: «Диққат қилинглар, Аллоҳ ва Расули сизларни вақтинчалик никоҳдан ман этадилар», деб бақирди («ал-Мабсут»: 5/153). Бу ҳақдаги ҳадисларнинг кўпи Ҳазрати Алидан ривоят қилингани ҳолда, Ҳазрати Алига муҳаббат иддаосида бўлган шиа ва рофизийларнинг бундай никоҳни маъқул кўриши илм ва ақлга тўғри келадиган иш эмас.
"Аёлларга хос энг зарур фиқҳий масалалар" китобидан