Масжид 2020 йилнинг март ойида мамлакатимиз Ислом архитектурасини ўрганиш доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Гунадарма университети архитектура факултети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг чизмаларига асосан қурилган.
Ўзбекистоннинг хориждаги ижобий имиджини тарғиб қилиш борасидаги кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонаси 2020 йилнинг 4 мартидан 18 мартига қадар Индонезиянинг Гунадарма университетининг 200 нафар талабаси учун Ўзбекистонга сафар уюштирди.
Индонезиялик профессор-ўқитувчилар ва талабалар Бухоро, Самарқанд ва Тошкент тарихий архитектурасини ўрганишди. Сафар натижасида Индонезияда Ўзбекистон тарихий биноларини қуриш усулларини жорий этиш бўйича тавсия ҳисоботи тузилди.
Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ вазиятга қарамай, ўзбек меъморий услубидаги масжид тўлиқ қуриб битказилди. Лойиҳа Гунадарма университети томонидан тўлиқ молиялаштирилди.
Янги масжидни безаш учун Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қуръони Каримнинг "Усмон Мусхафи", Ҳазрат Имом ва Имом ал-Бухорий мажмуаларининг деворий фотосуратларини тақдим этдилар.
Индонезияда ўзбекона услубда қурилган биринчи масжид очилди
Индонезияда ўзбек меъморлик услубида қурилган биринчи масжид очилди. У "Имом ал-Бухорий" деб номланади, хабар қилади Podrobno.uz. Мусулмонлар учун Муқаддас Рамазон ойи арафасида, жорий йилнинг 9 апрель куни Индонезиянинг Чианжур шаҳрида мусулмонлар учун ажйиб бир ибодатхона очилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|