Россияда ажрашишлар сони никоҳлар сонидан ошди
Россия Федерациясидаги Расстат маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь–март ойларида Россияда 145 минг никоҳ рўйхатга олинган, 160 минг ажрашиш амалга оширилган. Мамлакатда никоҳ институтида инқироз кузатилмоқда. Оила йилида ажрашишлар сони никоҳлар сонидан 3% га ошди, яъни ҳар 100 никоҳга 103 ажрашиш тўғри келмоқда. Бу ҳақда "Накануне" нашрида маълум қилинган.
Никоҳ ҳукми
Никоҳ динимизда тарғиб қилинган амаллардан бўлиб, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларидандир. Бу ҳақда Имом Бухорий ва Муслим Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қилади: «Уч киши Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйларига келиб, аёлларидан у зотнинг ибодатлари ҳақида сўради-лар. Бу ҳақда маълумот олганларидан сўнг: «Набий-нинг (алайҳиссалом) кўп ибодат қилишга эҳтиёжлари йўқ. Чунки у зотнинг олдин ўтган ва бўлғуси хатоларини Аллоҳ таоло кечирган. Биз пайғамбар даражасига етолмаймиз», дейишди ва улардан бири: «Мен кечаларни бундан буён намоз ўқиб ўтказаман», деди. Иккинчиси: «Умрим бўйи рўза тутаман», деди. Учинчиси: «Мен аёллардан юз ўгираман, уйланмай ўтаман», деди. Шу аснода Пайғамбаримиз (алайҳис-салом) келиб қолдилар ва бундай дедилар: «Шу гапларни сизлар айтдингизларми? Билиб қўйинглар, Аллоҳ таолога қасам, мен сизларнинг Аллохдан энг кўп қўрқувчингиз ва тақводорингиздирман. Лекин мен намоз ҳам ўқийман, кечалари ухлайман ҳа Рўза ҳам тутаман, оғиз очиқ ҳам бўламан. Аёлларга уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас».
Никоҳ вақти
Шариатда никоҳ учун муайян бирор ой ёки бирор - бир кун тайин қилинмаган. Аммо шаввол ойида никоҳланмоқ афзалроқ. Чунки Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Мени Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаввол ойида никоҳладилар”, деганлар. Маълумки, шаввол ойи қамарий ойларнинг ўнинчиси ҳисобланиб, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари орасида келади.
Оила қуришдан мақсад нима?
Ушбу масаланинг қадри, аҳамияти ва масъулиятини янада яхшироқ тушуниш учун «Оила қуришдан мақсад нима?» деган саволга жавоб топишга мажбурмиз. Аллоҳ таоло нега бундай амрни бизга масъулият қилиб юклади? Нима учун бундай масъулият билан вазифалантирилдик?
Мутъа никоҳи Исломда борми?
Мутьа никоҳи жоҳилият давридан қолган никоҳ шакли бўлиб, Исломнинг илк йилларида, хоссатан, уруш йиллари, аёлларидан узоқ қолган аскарлар учун мутьа никоҳига изн берилган эди. Ҳайбар урушига қадар мубоҳ ҳисобланган бу никоҳ кейин Пайғамбаримизнинг суннатлари билан таъқиқланиб, ҳаром қилинган. Мутъа никоҳи бирон ҳақ эвазига маълум муддатга турмуш қуришдир. Муддатнинг кўпи тўқсон тўққиз йил, ози бир марта қовушиш бўлган.
Баъзи олимлар нима учун уйланмади?
Никоҳ Аллоҳнинг амри, Пайғамбаримизнинг суннати бўлган ҳолатда нима учун баъзи олимлар уйланмасликни танлаганлар? Ислом тарихида илм дунёмизда осмонимизнинг юлдузлари бўладиган даражада буюк шахсиятлар бор. Бу шахсиятларнинг уйланмасдан яшаганликлари вауйланмасдан вафот этганларини биламиз. Буюк олим, бошимизнинг тожи бўлган Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг «Уламои Уззаб - Уйланмаган Олимлар» номли китоби бор. Бу китоб йигирма бир нафар уйланмаган олимлар ҳақида ҳикоя қилади.
Зиҳор бўлими
Зиҳор хотиннинг талоқ бўлганини ифодалашда қўлласа бўладиган бирор аъзосини, эр ўзи уйланиши абадий ҳаром бўлган, яъни маҳрамининг назар солиш мумкин бўлмаган бирорта аъзосига ўхшатишидир. Масалан, бир киши хотинига «сенинг бошинг мен учун онамнинг қорнидек» деса, зиҳор бўлади.
Хулуъ ҳақида
Эр-хотин бирга яшашга иложлари қолмаса ёки хотиннинг эрдан кўнгли тўлмаса, эрга тўлов тўлаб, уни рози қилиб ажрашишни хулуъ дейилади. Демак, қаттиқ зарурат туғилганда маҳрга яроқли нарса эвазига хулуъ қилиш мумкин. Хотин хулуъни таклиф қилганда эр бунга рози бўлса, хотинга бир боин талоқ тушади. Хотин эса ўз бўйнига олган тўловни тўлаши вожиб.
6 ёшлик қизчанинг никоҳини қилган исмоилоғачилар жазоланди
6 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилган Кадир Истекли ва қизини бу одамга турмушга берган қизнинг отаси бу иш бўйича қўлга олиниб, Истанбулнинг Малтепе туманидаги қамоқхонага жўнатилди.
Туркия 6 ёшида секта аъзосига турмушга чиққан қизнинг ҳаётини муҳокама қилмоқда...
Туркияда энг кўп муҳокама қилинган мавзу 6 ёшли қизни «Исмоилоға» сектасига алоқадор фонд асосчиси Юсуф Зиё Гумуселга мажбурлаб эрга бериш ҳақидаги хабар бўлди.