close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

National Geographic: Ўзбекистон – гастрономик туризм учун энг яхши мамлакат

  • Сешанба, Окт 16 2018
  • Муаллиф  National Geographic Russia

 "National Geographic Russia" журнали Ўзбекистонни дунёда гастрономик туризм учун энг яхши йўналиш деб тан олди. "Фергана" сайтининг ёзишича, овоз бериш 22 июндан 12 октябргача бўлиб ўтган. Марказий Осиёда жойлашган республика учун овозларнинг 34 фоизи, Италия учун - 21 фоиз, Озарбайжон учун -15 фоиз овоз берилган.

Кейинги ўринларни Франция (13%), Арманистон (8%) ва Жанубий Корея (6%) эгаллаган. Қайд этилишича, ғолиблар 25 номинация бўйича аниқланган. «Саргузашт туризми» номинациясдаги ғолиблар орасида Марказий Осиёда жойлашган яна бир республика – Қозоғистон (26%) ҳам бор, у фақат Непалдан (27%) ортда қолган, холос. Учинчи ўринни Ҳиндистон эгаллаган (23%). «Соғломлаштиришга қаратилган дам олиш» номинациясида Исроил, «Агротуризм» номинацияида эса – Беларусь ғолиб чиқди. Оилавий дам олиш учун энг яхши мамлакат деб Туркия, тоғ-чанғи дам олиш учун энг яхши мамлакат деб Швейцария тан олинди.
Тошкент бўйича, энг зўр бешбармоқ тайёрланадиган жой Қўйлиқдаги Абу Муслим ошхонаси ҳисобланади. )

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase