«Биз тармоққача ковлаштириб ишнинг моҳиятига етамиз ва бунинг ортидан қаттиқ жазо келади, – баёнот берди АҚШ президенти Дональд Трамп америка телеканалларидан бирига берган интервьюсида, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти ArabNews га ҳавола қилган ҳолда. – Ҳозирги пайтда [саудияликлар] буни инкор қилмоқда, улар ҳамма нарсани зўр бериб инкор қилмоқда. Бу улар бўлиши мумкинми? Ҳа». Ушбу баёнот айниқса, Трампнинг яқинда берган шарҳи билан боғланган ҳолда маънодор янграйди октябрнинг бошларида Трамп қирол Салмоннинг ҳукумат тепасида ўтирганлигини ҳам ўзининг хизматлари эвазига деб таъкидлади. – «Мен қиролни яхши кўраман, қирол Салмонни яхши кўраман, лекин мен «қирол, биз сени ҳимоя қиляпмиз, сен бизсиз икки ҳафтага ҳам бормаган бўлардинг. Сен ҳарбийлар учун тўлашинг керак, пул тўлаш керак»»,- деб айтганди ўшанда АҚШ президенти.
Бундай баёнотдан кейин Саудия Арабистонининг АҚШда элчихонаси саҳифасида қуйидаги шарҳ пайдо бўлди: «Саудия Арабистони қироллиги ҳаммага, жумладан, АҚШ маъмуриятига давом этаётган тергов бўйича шошилинч хулосалар чиқаришдан ўзини тийиб турганлиги учун миннатдорчилик билдиради».
Трамп саудияликларга қаттиқ жазо билан пўписа қилди
Саудия Арабистони Қўшма Штатлар томонидан ар-Риёдга нисбатан билдирган кескин сафсаталарга Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасида ўзаро муносабатлар реал моделини яққол намойиш этувчи ақл бовар қилмайдиган жавоб қайтарди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми