close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Татаристонда 20 минг бола Ислом асослари курсларига йўл олди

Татаристонда дам олиш кунларида болалар учун Ислом асослари курслари йўлга қўйилганлиги ҳақида маълум қилинди. Бепул машғулотлар 763 та масжидда бўлиб ўтади. Бутун республика бўйича бу масжидларга 20 минг киши, шу жумладан, 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган 2 минг нафар бола ташриф буюради, хабар беради ТР ДУМ матбуот хизмати.

Талабалар араб ёзувини, ислом асосларини, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётини ўрганади, намоз қилиш қоидалари ва одоб-ахлоқ бўйича машғулотлар тинглайди.
Ўтган дам олиш кунлари Рыбнослободск ва Мамадыш мухтасибатлари Марказий масжидларида болалар курслари очилди. Ёш тингловчилар зарур адабиётлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланди.
Болаларга таълим беришда ТР ДУМ билан биргаликда «Ёшлар қишлоғи» лойиҳаси доирасида Россия Ислом институтининг 13 нафар талабаси иштирок этмоқда. Ёшлар Татаристон мухтасибатларига ташриф буюриб, дарс бермоқдалар, шунингдек, қизиқарли машғулотлар ва ўйинлар ўтказмоқдалар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase