Чоршанба кунидан бошлаб БАА, Миср, Ливан, Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Ирландия, Португалия, Швейцария, Швеция, Бразилия, Аргентина, ЖАР, Ҳиндистон, Индонезия, Покистон ва Япониядан келганлар Саудия Арабистонига киритилмайди, хабар қилади IslamNews сайти ArabNews га таяниб.
Тақиқ қиролликка ташрифдан 14 кун олдин юқорида айтиб ўтилган мамлакатлар орқали транзит ўтаётганларга ҳам тегишли бўлади. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларига кириш чекловлари таъсир қилмайди.