close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмонлар Исломга душманлик вирусига қарши курашишга мажбур

Туркия президенти Америка мусулмонлар уюшмасининг 23-йиллик Конгресси иштирокчиларига мурожаат қилди. Бу йил биз нафақат коронавирус инфексиясининг янги тури (COVID-19), балки дунёда COVID-19дан кўра тезроқ тарқалаётган мусулмонларга душманлик вируси билан ҳам курашишга мажбур бўлдик.

Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шанба куни бўлиб ўтган Америка мусулмонлари уюшмасининг 23-йиллик Конгресси иштирокчиларига видеоконференсия режимида мурожаат қилганида айтди.
Туркия президенти мусулмонларни қарама-қаршиликларини бир четга суриб, Исломнинг муқаддас қадриятларига таҳдидлар қаршисида бирлашишга чақирди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Ислом ва инсоният душманларининг бундай сурбетона хатти-ҳаракатларининг асосий сабаби мусулмонларнинг ўзлари орасидаги зиддиятлардир. Ислом дунёсидаги ихтилоф нафақат иқтисодиёт, сиёсат, мудофаа ва дипломатия соҳаларида, балки мусулмонлар ўртасидаги муносабатларда ҳам намоён бўлмоқда, дея таъкидлади Эрдўған.
 «Бугунги кунда мафкуравий ақидапарастлик қандай авж олаётганига ва ҳатто давлат раҳбарлари даражасида ҳам қўллаб-қувватланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бундай ақидапарастлик ДЕАШ террорчилари ва Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларининг ҳаракатлари каби хавфлидир», - дея огоҳлантирди Туркия раҳбари.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мусулмонларни танқид қилиш ҳақида гап кетганда, энг мураккаб далиллар фойдаланилади, жумладан сўз ва эътиқод эркинлиги ҳақида гапирилади. Шу билан бирга, Ғарб ўзига қаратилган заррача танқидга тоқат қилмайди
Президент Эрдўған яқинда сўз эркинлиги баҳонасида Муҳаммад Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қарши ҳужумлар тилга олинган Франциядаги вазиятни мисол тариқасида келтирди. Одамларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилишнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳеч қандай алоқаси йўқ, дея таъкидлади давлат раҳбари.
 «Террорчи ташкилотларга қарши курашнинг мисли кўрилмаган кўлами билан бир қаторда, биз мусулмонларга қарши ҳар қандай ҳужумларни кескин танқид билан тилга олиб, диний қадриятларни ҳимоя қилишни унутмаймиз», - деди президент.
Эрдўған, шунингдек, бутун Ислом дунёси учун муҳим бўлган муқаддас Қуддус мақомини жонини қурбон қилиб бўлса ҳам ҳимоя қилишга чақирди.
«Туркия асрлар давомида турли дин ва маданиятларнинг тинч-тотув яшаш ҳудуди бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Биз ҳар қандай шаклдаги этник ва динлараро қарама-қаршиликнинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қиламиз. Анқара бутун мамлакат аҳолиси орасида диний эътиқодлардан қатъи назар, адолатли ҳуқуқ ва ўзаро ишончни таъминлашга қаратилган мувозанатли сиёсат олиб боради. Сиёсатимиз бошқа давлатлар учун намуна бўлиши керак», - дейди Президент.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase