close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

130 мингдан ортиқ киши Францияда норозилик намойишларига чиқди

Франция бўйлаб 130000 дан ортиқ киши ахборот эркинлигини қўллаб-қувватлаш ҳаракатларида иштирок этди, дея хабар беради BFMTV ички ишлар вазирлигига таяниб. Парижда 46000 га яқин иштирокчи кўчаларга чиқди. Пойтахтдаги юриш тинч йўл билан бошланган, бироқ кейинроқ безорилар машина ва киоскаларга ўт қўйиб, полицияга тош ва шиша идишлар отишган.

Хавфсизлик кучлари 46 кишини қўлга олган, 23 полициячи эса яраланган.
Мамлакатда полиция ва жандармларни ўққа тутишга доир "Глобал хавфсизлик тўғрисида" ги қонун лойиҳасининг 24-моддасига қарши жами 70 га яқин намойишлар бўлиб ўтди.
Сешанба куни Франция Миллий мажиси "Глобал хавфсизлик тўғрисида" ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатнинг 24-моддасига кўра, полиция ходими ёки жандарманинг "жисмоний ёки руҳий дахлсизлигига зарар етказиш мақсадида" унинг "юзи ёки бошқа идентификация элементи"ни тарқатганлик учун бир йил қамоқ ва 45 минг евро жарима солиниши мумкин.
Журналистлар касаба уюшмалари ушбу моддага қарши чиқмокда. Улар ҳужжат кучга киргандан сўнг ОАВ ходимлари ва фуқаролар норозилик намойишлари ва митинглар пайти хавфсизлик ходимлари ишини эркин суратга оломай қолишидан хавфсирамоқда.
Франция ҳукумати қонун лойиҳаси журналистларга полиция ҳаракатларини қайд қилишни тақиқламаслиги ҳақида бир неча марта ишонтириб айтган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase