Президент Режеп Таййип Эрдўған Туркиядан қочиб паноҳ топган Америка Қўшма Штатларида кеча вафот этган террорчи Гуляннинг ўлими ҳақида гапирди:
«Бош хоиннинг ўлими билан шаҳид оилаларининг юраги сал бўлса ҳам совиб, ғозийларимиз бироз таскин тўпди. Туркияга хиёнат қилганларнинг оқибати қандай бўлиши яққол намоён бўлди», - деди.
Эрдўған, партиясининг пойтахт Анқарадаги марказий қароргоҳида уюштирилган вилоят раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилишида нутқ сўзлади.
«Васийликка, мафияга, жиноий гуруҳларга, террор ташкилотларига, адолатсизликка, қонунсизлик ва ўзини ҳозирги ҳолат посбонидек кўрсатувчи антидемократик гуруҳларга ҳеч қачон бош эгмадик», - деган президент шундай деди:
«15 - июл куни жон олган қуролларга, бомба ёғдирган самолётларга, ҳийла - найранг ва номуссизлик билан халқни ўққа тутган ФEТО аъзоларига азиз халқимиз билан ҳаддини билдириб қўйдик. Тўнтаришчиларнинг, хоинларнинг, кўзини қон ва нафрат қоплаган номуссизларнинг ҳаммасини биргаликда мағлубиятга учратдик. Халқ фарзандларини вазифа ва ҳиммат деб манқуртлаштирганларнинг оқибати тарихдаги бошқа инсон қиёфасидаги иблислардек бўлди».
Давлат сифатида ФEТО бутунлай йўқ қилинмагунга қадар бу борадаги курашимизни қатъий қарор билан давом эттирилишини таъкидлаган Президент Эрдўған бу борада:
«Хоҳ мамлакатда, хоҳ чет элда, хоҳ дунёнинг қайсидир бурчагида… Қаерда бўлишидан қатъий назар давлатимиздаги барча муассасаларнинг нафаси, ФEТОга аъзо сургунлар тўдасининг елкасида бўлади. Улар бу дунёда қўл урган жиноятларга, ҳаққини еган инсонларга, тўккан шаҳид қонларига жавоб бермай кетди аммо илоҳий адолатдан қоча олмайдилар», - дея гапирди.
Президент Эрдўған ўз нутқида шунингдек, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳужумларига ҳам тўхталди ва мавзу ҳақида:
«Минтақамиз ўта оғир даврни бошдан кечираётган бир пайтда, худди бир аср аввал бўлганиден бугун ҳам хариталар яна қон билан чизилмоқда. Исроил, Ғазодан Ливанда ёйган олов кундан – кунга чегараларимизга яқинлашмоқда. Шундай экан, ички жабҳамизни мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпмиз», - деган ифодаларга ўрин берди.