Албатта, вазир имомлардан бузуқчиликни қўллаб-қувватлашни эшитмади – маълумки, ислом қоидалари нафақат аёллар, балки эркакларга ҳам никоҳдан ташқаридаги жинсий муносабатларни тақиқлайди, ҳаром деб билади.
Тесфайенинг сўзларига кўра, мусулмон аёллар «қолган ҳамма аёллар» каби никоҳдан ташқарида жинсий муносабатлар ҳуқуқига эга бўлиши керак, лекин у «қолган ҳамма аёллар» деганда кимни назарда тутгани ноаниқ, чунки насронийлик, иудаизм ва бошқа динларда ҳам никоҳдан ташқаридаги жинсий алоқалар тақиқланади.
Айни пайтда, Дания ҳукуматининг этник озчиликлар бўйича маслаҳатчиси Ҳалима ал-Абоссийнинг айтишича, аёлларнинг интим ҳаёти ташқи ишлар вазирлари ёки имомлар томонидан тартибга солинмайди - бу виждон ва шахсий танлов масаласидир.
Даниялик вазир мусулмон аёлларга одобсиз таклиф билан чиқди
Даниялик вазир имомларни «аёлларнинг никоҳдан олдин жинсий алоқа қилиш ҳуқуқи»ни қўллаб-қувватлашга чақириб, мусулмонлар жамоатини ғазаблантирди. Ташқи ишлар ва интеграция вазири Маттиас Тесфайе мусулмонлар етакчилари билан учрашув сўнг, уларга тўғридан-тўғри савол берди - улар мусулмон аёлларнинг тўйдан олдин жинсий муносабатларга эгалик ҳуқуқи ҳақида баланд овозда ва аниқ қилиб жамоат олдида баёнот бера оладими, деб хабар қилади Al Jazeera.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси