close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шуша шаҳри Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотда қайд этилган.

Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотда қайд этилган.
Озарбайжон Маданият вазирлиги Қорабоғ рамзи бўлган Шушанинг "2024-йил Ислом оламининг маданият пойтахти" деб эълон қилинганини маълум қилди.
Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотда қайд этилган.
Озарбайжон Маданият вазири Адил Каримли Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган Ислом давлатлари маданият вазирларининг 12-конференциясида иштирок этди.
Маълум қилинишича, у ислом таълим, фан ва маданият ташкилотига (ИСЕСCО) Шуша шаҳрини 2024-йил учун “Ислом олами маданияти пойтахтлари” дастурига номзодини таклиф қилган. Айтилишича, тегишли қарор бир овоздан қабул қилинган. Кейин тадбирда Шуша ҳақида видеоролик намойиш этилган.
Қайд этиш жоизки, 2022 йил Озарбайжонда Шуша йили деб эълон қилинган эди. Шуша маданий ҳаётини жонлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусиқа байрамлари, шеърият кунлари, кўплаб маҳаллий ва халқаро маданий тадбирлар ўтказилган. Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) ҳам Шуша шаҳрини 2023 йил учун туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилди.
Шу тариқа, Шуша шаҳри Озарбайжон тарихий, маданий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг муҳим марказларидан бирига, жумладан, Ислом цивилизацияси рамзига айланди.
Маълумот учун, шаҳар 1992 йил 8 майда Арманистон Қуролли кучлари томонидан босиб олинган. 2020 йилда 44 кунлик урушдаги ғалабадан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Шуша шаҳри арман босқинидан озод қилинганини эълон қилди. Шаҳар марказида Озарбайжон байроғи кўтарилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase