Туркия етакчиси Эрдўған ташриф доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашади. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатни, минтақавий ва халқаро вазиятни муҳокама қилади.
Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун, 25 сентябр куни Нахчиван автоном республикасига ташриф буюрди.
Сафар давомида Туркия етакчиси Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашади.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатни, минтақавий ва халқаро вазиятни муҳокама қилади.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, давлат раҳбарлари Қорабоғдаги сўнгги воқеалар ва “сепаратистларни қуролсизлантириш жараёни”ни кўриб чиқиши кутилмоқда.
Шунингдек, кун тартибида Арманистоннинг Сюник вилояти орқали Нахчиван ва Озарбайжонни боғлайдиган Зангезур йўлаги масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Йўлак 2020 йилнинг ноябр ойида уч томонлама шартнома имзоланганидан кейин ишга тушиши керак эди, бироқ у бўйича коммуникатсиялар очилмаган.
Маълумот учун, Нахчиван Озарбайжоннинг қолган қисмидан Арманистон ҳудуди билан ажратилган эксклав ҳисобланади.
Эслатма: 19 сентябр куни Қорабоғда навбатдаги кескинлик бошланди. Баку “локал хусусиятга эга аксилтеррор тадбири” бошлангани тўғрисида баёнот берди ва минтақадан арман ҳарбийлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилди. Ереван эса Қорабоғда Арманистон Қуролли кучлари вакиллари йўқлигини маълум қилган.