Бундай хабар қолдириш учун вазирликнинг кўрсатилган сайтида махсус шаклни тўлдириш кифоя.
Энг фаол чақимчилар мукофот ютиши мумкин – биринчи ўринни олган шахс Apple iPhone SE 32 Gb олади, иккинчи ўрин учун мукофот - Xiaomi Redmi 5 32 Gb смартфони, учинчи ўрин учун мукоофт - Xiaomi Redmi 4A, дейилади сайтда берилган хабарда.
Истаган ҳар бир киши сайтда РФ қонунчилигини бузадиган, диний ёки миллий асосларда нафрат туғдирадиган постларга ҳавола қилган ҳолда сайтда хабар қолдириши мумкин, шундан кейин терроризм ва экстремизмга қарши ахборот кураши миллий маркази экспертлари сўров билан ишлайдилар ва бу иш натижалари бўйича материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилади, хабар қилинади Давлат дин қўмитаси сайтида 9 октябрь куни.
Ижтимоий тармоқларда сон-саноқсиз айфон овловчилар қанчалик фаоллашуви, вазирлик сайтига қанчалаб ҳаволалар ташлангани ва уларнинг қанчаси ҳақиқатда экстремизмга алоқадор эканлигини фақат чамалаш мумкин, холос.
Доғистон конкурси: чақимчилик эвазига iPhone
Доғистон алоқа, ахборот ва коммуникация вазирлиги чақимчилик конкурсини эълон қилди. Вазирликнинг сўзларига қараганда, ижтимоий тармоқларда «Қайноқ линия»да экстремистик нашр ва эълонлар ҳақида энг кўп хабар қолдирган Доғистонда истиқомат қилувчи шахсга iPhone совға қилинади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар