Коммунистик партия етакчилари душанба куни Урумчида учрашув вақтида партия кадрларидан «пан-ҳалоллаштирши»га қарши ҳал қилувчи жанг бошлашига қасам ичишни талаб қилдилар. Бу ҳақида шаҳарнинг расмий аккаунти Хитойдаги WeChat номли энг оммавий ижтимоий тармоғида хабар беради.
«Пан-ҳалоллаштириш» деганда маҳсулотлар учун ҳалол маркировкаси тарқалиши кўзда тутилади. Мансабдор шахслар ва давлат оммавий ахборот воситалари «ҳалол» деб белгиланган маҳсулотлар сонининг ўсиб бориши исломий маросим тартибларининг Хитойдаги дунёвий ҳаётга кириб боришига имкон яратади. Global Times газетаси чоршанба куни хаб беришича, «нарсалар ҳалол бўлишини талаб қилиш» динга нисбатан душманлик руҳини уйғотади ва исломнинг дунёвий ҳаётган кириб боришига имкон беради. «Пан-ҳалол тенденцияси дин ва дунёвий ҳаёт ўртасидаги чегарани йўқ қилмоқда. Шундай экан, диний экстремизм ботқоғоғига осонлик билан ботиб қолиш мумкин» - хабар беради газета.
«Ҳалол»га қарши кампания доирасида Ильшат Осман, районнинг бош прокурори, этник уйғур, «Дўстим, мен учун атайлаб ҳалол ресторан излашинг шарт эмас» номли мақола ёзди. Бу мақолада у уйғурларнинг фақат ҳалол ресторанларда овқатланмасдан, хитойлик-«хань»лар билан бирга кўпроқ овқатланишин рағбатлантиради. У: «Овқатланиш одатларини ўзгартириш экстремизмга қарши курашда муҳим ва узоқ муддатли таъсир кўрсатади!» деб қўшимча қилди.
WeChat да берилган хабарга кўра, давлат хизматчиларида парҳез билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги ва иш столлари хизматчиларнинг барча турдаги ошхоналар таомларини татиб кўришига имкон берадиган тарзда ўзгартирилиши лозим.
Эслатиб ўтамизки, «хуэй» мусулмон аҳолиси кўп истиқомат қиладиган Ганьсу провинцияси амалдорлари март ойида «пан-ҳалол маҳсулотлар» билан савдо қиладиган 700 дан ортиқ магазинни ёпган. Шунингдек, «ҳалол соч турмаги» ва «ҳалол ванна» каби хизматлар ҳам тақиқланган.
Урумчи коммунистик партия етакчилари шуни ҳам маълум қилдики, ҳукумат амалдорлари ва партия аъзоларидан динга эмас, балки марксизм-ленинизмга қатъий ишониш, шунингдек, омма олдида стандарт хитой тилида сўзга чиқиш талаб қилинади.
Умуман олганда, ишонч билан айтиш мумкинки, Хитой ҳозирги пайтда исломни ўз ҳудудида ошкора (!) йўқ қилиш йўналишини танлаб олган ягона мамлакат ҳисобланади.
Хитой коммунистлари «ҳалол»га қарши уруш эълон қилдилар
Асосан мусулмон-уйғурлар истиқомат қиладиган Шинжон райони пойтахтида коммунистларнинг режаларига кўра, ислом дунёвий ҳаётга кири бормаслиги ва «экстремизм»ни озиқлантирмаслиги учун ҳалол маҳсулотларга қарши кампания бошланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар