Унинг таъкидлашича, республикадаги вазият намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувга яқин. Шунингдек, Жээнбеков янги бош вазир Садир Жапаров ва бошқа сиёсатчиларни ўз тарафдорларини пойтахтдан олиб чиқиш ва «бишкекликларга тинч ҳаётни қайтариш»га чақирди, хабар қилади RNS.
Қирғизистонда тартибсизликлар 5 октябрь куни парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг бошланди. Шунда парламентдан ўтмаган партияларнинг тарафдорлари кўчаларга чиқишди. Хавфсизлик кучлари қаттиқ чоралар қўллай бошлагач, намойишчилар ҳукумат биносига кириб, ўт қўйган.
Жээнбековнинг ўзи дастлаб лавозимини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди, лекин кейин Бишкекка қўшин киритиш ҳақида буйруқ берди. Кейин у ўз лавозимини фақат парламент сайловларидан сўнг тарк этишини айтди. 10 октябрь куни Қирғизистон парламенти мамлакат ҳукуматининг янги таркибини аниқлаб, Президент шартини бажарди. Норозилик намойишлари шароитида Россия сиёсий вазият барқарорлашмагунча Қирғизистонга молиявий ёрдамни тўхтатган.
Қирғизистон президенти лавозимини тарк этди
Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди. Бу ҳақида президент маъмуриятининг сайтида хабар қилинди. «Мен ҳокимиятга ёпишиб олмайман. Мен Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ отган Президент сифатида қолишни истамайман <…> Шу сабабли истеъфо ҳақида қарор қилдим. Ҳеч қандай ҳокимият мамлакатимиз яхлитлиги ва жамиятдаги тотувликдан устун эмас», - деди Жээнбеков.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди