Бунда ҳаж қилишни истаган ҳар бир киши ҳам қабул қилинавермайди. Рухсат олиш учун бўлажак зиёратчилар ватанпарварлик, шунингдек, Хитой қонунларини билиш ва риоя қилиш борасида текширувдан ўтишлари керак бўлади. Бундан ташқари, Хитой расмийлари сафарда зиёратчиларга ҳамроҳлик қилади. Аввалроқ, Хитой ҳукумати чет элда хитойлик зиёратчилар қаерда эканлигини кузатиш учун GPS-трекерлардан фойдаланиш билан кифояланарди.
Янги қоидаларни бузгани ва мустақил равишда ҳажга боришга урингани учун қоидабузарлар жавобгарликка тортилади. Хитой ҳукумати фикрига кўра, бу қоидалар «дин ва эътиқод эркинлигини ҳимоя қилади, Хитой динларини хитойлаштиради, ҳаж масалаларини тартибга солади ва ҳаж амалларининг нормал тартибини таъминлайди». «Times» маълумотларига кўра, Хитойда 20 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади ва Хитой Саудия Арабистонидан ҳар йили зиёратчилар учун 12 мингга яқин жойни квота тизими остида олади.
Энди Хитойда Ҳаж қилишни истаганлар имтиҳон топширади
Хитой ҳукумати мамлакат мусулмонлари учун ҳаж зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди. "Times" газетаси хабар қилишича, мусулмонлар учун муқаддас жойларга хусусий ҳаж сафарлари уюштириш энди тақиқланади ва бундай тадбирларнинг барчаси Хитой Давлат Ислом уюшмаси орқали рўйхатга олиниши керак.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси