close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммити бўлиб ўтади

2024 йил 6 ноябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммити бўлиб ўтади. Ушбу саммитда туркий давлатлар раҳбарлари хавфсизлик ва иқтисодиёт каби муҳим масалаларни муҳокама қилади.

2024 йил 6 ноябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммити бўлиб ўтади. Ушбу саммитда туркий давлатлар раҳбарлари хавфсизлик ва иқтисодиёт каби муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мезбонлик қиладиган саммитда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари ҳам иштирок этади. Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотининг кузатувчилари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда ташкилот Бош Ассамблеяси котиби ҳам қатнашади.

Саммит "Турк дунёси бирлигини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор тараққиёт, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик" шиори остида ўтказилади. Унда кенг қамровли кун тартиби доирасида минтақавий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳамда аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Етакчилар Турк дунёси бирлиги ва тараққиётини мустаҳкамлаш йўлида умумий муаммоларни ҳал этиш ва имкониятлардан фойдаланиш юзасидан фикр алмашади.

Саммит якунларида муддатли раислик Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади. Якуний маросимда давлат раҳбарлари Бишкек декларациясини ва бошқа муҳим қарорларни имзолашади. Саммитдан олдин Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ҳам Бишкекда учрашиб, муҳокама қилинадиган масалалар ва имзоланиши кутилган ҳужжатларни тайёрлайди.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase