close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикистон муфтийси “хорижий кийимлар”ни тақиқлашни қўллаб-қувватлади

  • Душанба, Июн 10 2024
  • Муаллиф 

Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода “хорижий кийим”ни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва миллий либослар ҳам Ислом нормаларига мос келиши кераклигини айтди. У “Тожикистон” телеканалида “миллий маданиятга ёт кийимлар”ни олиб кириш, сотиш ва кийишни тақиқлаш ҳақидаги муҳокамалардан сўнг бу муаммонинг исломий меъёрларини тушунтириб берди.

Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода “хорижий кийим”ни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва миллий либослар ҳам Ислом нормаларига мос келиши кераклигини айтди. У “Тожикистон” телеканалида “миллий маданиятга ёт кийимлар”ни олиб кириш, сотиш ва кийишни тақиқлаш ҳақидаги муҳокамалардан сўнг бу муаммонинг исломий меъёрларини тушунтириб берди.

Унинг айтишича, шариат эркаклар ва аёлларнинг кийиниш меъёрларини белгилаб беради ва уларга мувофиқ миллий кийим кийиш мумкин.

    “Тожик халқининг ўзига хос либослари бор. Араб халқининг ҳам ўзига хос кийимлари бор. Ҳар бир халқнинг ўзига хос кийими бор ва шу билан бирга шариат меъёрларига риоя қилинади. Бу муҳим, қолганлари муҳим эмас. Бировнинг кийимига эргашиб, кўр-кўрона тақлид қилиш шарт эмас”, дейди Уламолар кенгаши раиси.

Қолаверса, у “шон-шараф либослари”, яъни инсон фахрланадиган, ўзини бошқалардан устун деб биладиган ёки эътиборни тортадиган кийим кийиш Ислом нуқтаи назаридан номақбул эканлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан у савдогарларни “Ислом кийими” деб номланган тор ва шаффоф кийимларни сотиш орқали динни суиистеъмол қилишда айблади.

    “Афсуски, бугунги кунда шаҳарларимиз кўчаларида эътиборни тортадиган ва инсонни исломий меъёрлардан узоқлаштириб, бузуқликка етаклайдиган бундай тор ва иғвогар кийимлар кўп”, дейди мамлакат муфтийси.

Айни пайтда, сотувчилар “Тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг “Миллий маданиятга ёт кийимларни олиб кириш, сотиш, тарғиб қилиш, жамоат жойларида бундай кийимларни кийишни тақиқловчи” янги бандидан хавотир билдирмоқда. “Тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Тожикистон Президенти томонидан парламентга киритилди ва депутатлар уни қабул қилдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Сулаймон Давлатзода депутатлар иштирокида ушбу ўзгаришлардан мақсад “фуқароларнинг ижтимоий шароити ва оилавий аҳволини яхшилаш” деб атади.

Ушбу қонунга риоя қилмаслик учун жарима бор, лекин унинг миқдори ҳали очиқланмаган. Бундан ташқари, қайси турдаги кийим-кечаклар “миллий маданиятга ёт” деб топилиши ва уларни сотиш ва кийиш тақиқлангани ҳали ҳам аниқ белгиланмаган.

Қонуннинг ушбу қоидалари жамиятда кийим-кечакларни тақиқлаш бўйича муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тожикистон Жиноят кодексига жодугарлик ва фол очиш учун модда киритилгани хабар қилинганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase