close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
21.05.2022 09:36

Тожикистон расмийларининг Тоғли Бадахшон Мухтор вилояти (ТБМВ) аҳолисининг норозилигини қуролли воситалар билан бостиришга уриниши минтақада узоқ ва қонли партизан урушини бошлаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақида интервьюда тожик сиёсатшуноси Аҳмад Беҳатий маълум қилди.

07.09.2020 19:49

Ушбу мамлакатда фаолият олиб бораётган 7 та сиёсий партиядан 6 таси ўз номзодларини илгари сурди. Тожикистонда 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент лавозимига номзодлар якуний рўйхати маълум бўлди.

28.12.2019 20:18

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатда масжидлар қураётган фуқароларга мактаб ва касалхоналар қуришга эътибор қаратишни маслаҳат берди, хабар қилади «Фергана». «Охирги йилларда мамлакатда ҳашар усули билан беш мингдан ортиқ масжид қурилди. Ким учун? Катта авлод учун. Давлатдан ҳеч ким ёрдам сўрамади, ўзлари қуришди. Энди эса ўсиб келаётган авлод ҳақида ўйлаш, мактаблар, тиббиёт марказлари қуриш вақти келди ва бунга ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши керак», – деди Рахмон 26 декабрь куни, парламентга мурожаат билан чиқишида.

06.10.2018 07:34

Япониянинг Fuji TV телекомпанияси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон картежи ЙТҲга учраганлиги ҳақида видеони эълон қилди. Ҳодиса 4 октябрь куни Япония пойтахтининг Нагата туманида содир бўлди. Телеканал хабарига кўра, Раҳмон картежидаги Mercedes автомобили микроавтобусга бориб урилди. Бу ҳақда Соф.Уз сайти хабар тарқади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase