2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Муфтий ҳазратлари йиғилиш аввалида юртимизда диний соҳада кенг кўламли ислоҳотлар қилингани, яхши натижаларга эришилгани ва эътирофга лойиқ ишлар кўп бўлганини таъкидладилар. Хусусан, ўтган йилда 13 та масжид давлат рўйхатидан ўтказилгани, шу билан сўнгги йилларда янги очилган масжидлар сони 90 тани ташкил этаётгани, 75 та жоме биноси қайта бунёд этилгани, Қуръон курслари сони 28 тага етгани, Мир Араб олий мадрасаси, “Ҳадичаи Кубро” мадрасаси замонавий бинога кўчиб ўтгани, таълим-тарбия жараёнлари бугунги талаблар даражасида такомиллашгани, Азҳари шарифдан 7 нафар устоз жалб қилингани кабилар ҳақида маълумот бердилар.
Шунингдек, йиғилишда танқидий-таҳлилий масалаларни ҳам кўриб чиқиш асносида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча диний соҳа ходимларини амалдаги қонунларга қаттиқ риоя этишга чақириб: “Биз қонун устувор бўлган давлатда яшаймиз. Шундай экан жамиятда қандай мартаба ёки мақомда бўлишимиздан қатъий назар, миллий давлатчилик талаблари ва қонун-қоидаларга амал қилишимиз шарт!”, деб алоҳида таъкидладилар.
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар: “...Қонун-қоидаларга амал қилишимиз шарт!”
2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар