Мурожаат хати ЖСТ бош директори Роберт Карвальо ди Азеведу номига юборилди. ЖСТга кириш протседураларига кўра, масала ЖСТ Бош кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
Жаҳон савдо ташкилотида (ЖСТ) кузатувчи мақомига эга бўлиш мамлакатнинг миллий иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшади, деб ишонади Туркманистон.
Туркманистон ЖСТга аъзо бўлиб кўришга ариза берди
Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кузатувчи сифатида кириш учун ариза юборди. Бугун Ашхабодда Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди, унинг давомида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов "Туркманистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига кузатувчи сифатида кириш тўғрисида" фармонни имзолади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
