close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Facebook Рейхстаг узра ўрнатилган байроқ фотосуратларини ўчириб ташлашни бошлади

Facebook фойдаланувчилари ушбу ижтимоий тармоқ жангчилар томонидан Рейхстаг узра ўрнатилган Ғалаба байроғи расми бўлган постларни ўчириб ташлашидан шикоят қилдилар. Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, нейротармоқ «хавфли одамлар ва ташкилотларга нисбатан жамият меъёрларини бузганлиги» сабабли хабарларни блокировка қиляпти.

"Бу меъёрлар реал дунёда бирон кишига зиён етказишнинг олдини олиши кўзда уттилган", - деб ёзади ишлаб чиқувчилар.
Ижтимоий тармоқ хабарида кўрсатилишича, пост муаллифлари террорчилар, муросасизлик фаолияти, оммавий ёки кетма-кет қотилликлар, одам савдоси, зўравонлик ва жиноий фаолиятни қўллаб-қувватламасликлари керак. Ғалаба байроғининг расми ушбу қоидалар билан қандай боғлиқлиги кўрсатилмаган.
"Агар бу шармандалик бўлмаса, демак мен «шармандалик» сўзининг маъносини билмас эканман. Расм жойлаштирилгандан икки дақиқа ўтгач, у блокировка қилиб қўйилди", - дейди Сергей Звягинцев.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase