Бу 19 мартдан буён бир сутка ичида COVID-19 оқибатида ўлганлар сони энг паст кўрсаткичидир.
Олинган маълумотлар шундан ҳам далолат берадики, мамлакатда касаллик юқтириб олганлар сони бир суткада 604 тага, яъни 223578 кишигача ўсди.
Сўнгги 24 соат ичида тузалганлан сони 2 мингтага кўпайди ва 133952 кишига етди.
Мамлакат ҳудудида энг кўп касаллар Мадридда қайд этилган – 41436 киши, ўлганлар сони 8598 тани ташкил қилади.
Пандемия 2019 декабрида Хитойнинг марказидаги Хубэй повинциясида жойлашган Ухань шаҳрида келиб чикиши номаълум бўлган пневмония дастлабки ҳолатлари қайд этилган пайдан бошланди.
2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини номаълум пневомния авж олгани ҳақида хабадор қилди.
30 январда ЖССТ янги коронавирус авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган, жамият соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият деб тан олди.
2020 йил 11 февралда касаллик янги турдаги коронавирус (COVID-19) номини олди.
2020 йил 11 мартда ЖССТ касаллик авж олиши пандемия характерида эканлигини тан олди.
Испанияда коронавирус 26,4 мингдан ортиқ кишинин умрига зомин бўлди
Бир сутка давомида Сovid-19 оқибатида қиролликнинг яна 179 фуқароси вафот этди. Испанияда сўнгги суткада янги турдаги коронавирус (COVID-19) оқибатида ўлганлар сони яна 179 тага кўпайди ва 26478 кишига етди. Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлигида пайшанба куни хабар қилишларича, яқинда коронавирус инфекциясидан 229 ўлганди, бугун эса бир суткалик ўлим кўрсаткичлари сони ўсиши 179 тани ташкил қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди