close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Facebook ва YouTube Марказий Осиёда сиёсий цензурага мослашмоқда

«Блокировка қилиниш ва ўн миллионлаб фойдаланувчиларни йўқотиш хавфи остида америка ижтимоий тармоқлари ҳозирча собиқ совет авторитар режимларини қониқтирадиган олтин оралиқни топишга уринмоқда», - деб ёзади журналист Эммануэл Гриншпан Le Monde нашрида.

(...) “1 ноябрь куни Американинг Freedom House ноҳукумат ташкилоти нуқтаи назаридан интернет эркин эмас деб таснифланган Қозоғистоннинг Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги Калифорния ижтимоий тармоғи билан “зарарли контент соҳасида яқин ҳамкорлик бўйича қўшма декларация” имзоланганлигини эълон қилди. Баёнотда айтилишича, Facebook расмийларга “контент ҳақида ҳисобот бериш тизимига тўғридан-тўғри ва эксклюзив кириш ҳуқуқини берган ...”, дейилади мақолада.
(...) «Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги мамлакат “Марказий Осиёда биринчи бўлиб (...) бундай фавқулодда имтиёзлардан фойдаланаётганини фахр билан таъкидлайди». Meta компанияси (Facebook, Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқларига эгалик қилади), Қўшма Штатларда ва Европада жанжал марказида бўлиб, хусусан, фойдаланувчилар хавфсизлигидан фойдани устун кўришда айбланган, лекин у 1991 йил мустақилликка эришганидан бери демократик ўзгаришларга рўй бермаган режим билан ҳар қандай келишувларни дарҳол инкор этди», - дейди мақола муаллифи.
«Биз ҳар қандай ҳукуматдан қатъи назар, Facebook сиёсати, маҳаллий қонунлар ва халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқ индивидуал сўровларни баҳолаш учун бутун дунё бўйлаб пухта ўйланган жараённи кузатамиз. Қозоғистонда бу жараён дунёнинг бошқа мамлакатларидаги каби», - дея хабар берди Meta матбуот котиби Бен Макконаге Reuters га электрон почта орқали.
(...) «Statcounter.com ихтисослашган сайти маълумотларига кўра, ахолиси 19 млн киши бўлган ушбу мамлакатда расмлар алмашиниш бўйича Pinterest Калифорния сайти билан бир қаторда Meta нинг бозор улуши 23%га тенг (агар Facebook ва Instagram ни қўшадиган бўлсак). Facebook нинг тўғридан-тўғри рақобатчиси Россиянинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи бўлиб (иккаласининг ҳам бозор улуши 15 фоизни ташкил этади) 2014 йилдан буён Россия хавфсизлик хизматлари ундан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга. Кўп жиҳатдан Россия қонунчилигидан илҳомланган Қозоғистон ҳукумати жорий йилнинг кузида итоаткор парламент олдида чет эл ижтимоий тармоқлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қонунлар тўпламини илгари сурмоқда”, — деди журналист.
(...) «Қозоғистон яқинда Беларус ва Россияни ларзага келтирган ижтимоий тармоқлардаги уюшган ёки кучайган норозилик намойишлари хавфини камайтириш бўйича минтақавий тенденциянинг бир қисмидир. Марказий Осиё минтақасида ҳамон маълум бир таъсирга эга бўлган Кремл мунтазам равишда Америка платформаларини режимларни алмаштиришга восита бўлаётганликда айблайди. Вақти-вақти билан блокировка қилиш таҳдидини билдирган Москва ҳақиқатда кичик қадамлар билан ҳаракат қилади, гоҳида Америка гигантларига жарима солади, гоҳида (YouTube ва Twitter) видео ўтказиш қобилиятини пасайтиради”, деб тушунтиради Гриншпан.
«Кремл интернет фойдаланувчиларини Rutube каби рус платформаларига эътибор қаратишга ундамоқда. Бироқ улар YouTube га қараганда анча камтарроқ. Путин жамоаси цензурани янада кучайтиришнинг ижобий ва салбий томонларини синчковлик билан ўйлаб кўриши керак. Агар Кремл YouTube ни ёпишга ҳаракат қилса, жуда қаттиқ қаршиликка дуч келиши мумкин, - дейди Уэслиан университети (АҚШ) Россия сиёсий иқтисоди профессори Питер Ратленд.
(...) “Қўшни Ўзбекистон 3-ноябр куни куч ишлатишга қарор қилди. Унинг интернет жандарми томонидан 35 миллион аҳолига эга мамлакатдаги энг машҳур мессенжер Telegram, шунингдек, Facebook ва YouTube блокировка қилиб куйилди. Ўша куниёқ қаттиқ ғазаб юзага келгач, расмийлар кескин бурилиш ясади. Президент Шавкат Мирзиёев ... Telegram орқали эълон қилинган баёнотда ўзининг расмий вакили Шерзод Асадов орқали “бир томонлама ва эҳтиётсиз ҳаракатлар”ни танқид қилди. Интернет жандарми бошлиғи ишдан бўшатилди ва шундан сўнг дарҳол ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди”, деб ёзади Le Monde.
(...) «Бугун америка интернет-гигантларининг собиқ СССР мамлакатларида икки хил стратегияси пайдо бўлмоқда. Биринчи стратегияни қўллаётган Twitter ва LinkedIn ўз маълумотларини маҳаллийлаштиришдан бош тортиб, давлатнинг мухолифат аккаунтларини ёпиш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришни истамаяпти. Бошқа стратегияга амал қилаётган Facebook ва YouTube эса бундай буйруқларга вақти-вақти билан бўйсуняпти», - дейди муалиф.
“Сентябрь ойида, Россия Давлат Думасига сайлов кампаниясининг сўнгги кунларида Американинг иккита ижтимоий тармоғи, шунингдек, Telegram мухолифатчи Алексей Навальный овоз бериш бўйича кўрсатмаларини тарқатишга тайёргарлик кўраётганда унинг аккаунтларини блоклаб қўйди. Қозоғистон ва Туркманистонда мухолифатчилар YouTube ни ўз каналларини блоклашда айбламоқда. Уларга кўра, цензура “муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши” ёки “шахсий ҳаёт дахлсизлигига аралашув” каби баҳоналар остида яширинган. YouTube даги нуқсонли алгоритмлар ёки доимий носозликлар бўладими, мақсадли цензуранинг бу шакли собиқ совет авторитар режимларига ҳали ҳам мос келади”, - дея хулоса қилади Эммануэль Гриншпан.

Манба: Le Monde

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase