close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чеченча флешмоб: Рамазон ойида қарзлардан кечиш

Муқаддас Рамазон ойида Чеченистон аҳолиси диндорлар флешмобини бошлади: кичик магазинлар, дўконлар ва техник станциялар эгалари қарздорларнинг кредит ва қарзларидан кечмоқдалар. Юзлаб чечен дўконлари ижтимоий тармоқларда "Парвардигор ҳақи мижозларининг қарзларидан кечгани" ҳақида хабарларни жойлаштирдилар. Бошқа мулкдорлар ҳам флешмобга қўшилишга жаъват қилинди.

Ижтимоий тармоқлар, одатдагидек, флешмоб муносабати билан иккита лагерга бўлинди: баъзи фойдаланувчилар бундай акцияларни ҳар йили ташкил қилиш керак деб ҳисоблашади, бошқалари қарздорлар онгли бўлишлари ва ўз тўловларини тўлашлари кераклигига ишонишади.
Аммо бу йил Рамазон олдинги йиллардан фарқли ўлароқ, жуда махсус шароитларда ўтаётганлиги билан баҳслашиш қийин. Ўзаро ёрдам ва ижтимоий ҳамжиҳатлик – одамлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож бўлаётган нарсалардир.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase