close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қатар COVID-19 шароитларида минтақа мамлакатларини ҳамкорликка чақирди

Ат-Тани минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун узоқ муддатли ҳамкорликка эришиш заруратини таъкидлади. Яқин Шарқ мамлакатлари мавжуд инқирозлар, жумладан, янги турдаги коронавирус (COVID-19) шароитида ҳамкорлик ҳақида янги келишувларга эҳтиёж сезади.

Бу ҳақида Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдуррахмон ат-Тани Жон Хопкинс университети томонидан ташкил қилинган Яқин Шарқ бўйича онлайн-конференцияда айтди, деб хабар қилади QNA агентлиги.
Ал-Тани минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун мулоқотлар йўли билан узоқ муддатли ҳамкорликка эришиш зарурлигини таъкидлади.
Форс кўрфазидаги инқирозни шарҳлар экан, қатарлик вазир халқаро ҳамжамият ушбу инқирознинг замирида Қатар ва унинг халқига нисбатан адолатсизлик ва ёлғон ётишини таъкидлади.
«Яқин Шарқ мавжуд муаммоларни, жумладан, COVID-19 пандемияси шароитида юзага келган муаммоларни бартараф қилишда ёрдам бериши мумкин бўлган хавфсизлик ҳақида янги битимга эҳтиёж сезади», - деди ат-Тани.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase