Дунёдаги иккинчи йирик мусулмон мамлакат бўлган Жанубий Осиё давлати бир ой олдин камроқ чекловлар қўйган, бу масжидларда фақат 3-5 кишининг намоз ўқиш учун тўпланишига имкон берган.
Покистон президенти Ариф Алви ва диний раҳбарлар ўртасидаги учрашувда чекловларни олиб ташлаш тўғрисида қарор Рамазон бошланишига бир ҳафта қолганида қабул қилинди.
"Масжидларга тегишли чоралар кўрилган ҳолда рухсат берилади", дейилади йиғилишдан кейин баёнотда ва масжидга ташриф буюрувчиларга ниқоб кийишлари кераклиги айтилган.
Покистонда шу ҳафта бошига келиб вирус инфекциясининг 7 638 ҳолати ва 143 кишининг ўлими қайд этилди. Тиббиёт мутахассислари огоҳлантиришича, учрашувлар мамлакатнинг 200 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган чекланган соғлиқни сақлаш инфратузилмаси учун катта хавф туғдиради.
Баёнотда айтилишича, диндорлар одатий мусулмонча елкама-елка ибодат қилиш ўрнига бир-биридан 6 фут (2 метр) масофада туришлари ва масжид маъмурияти биноларни мунтазам равишда тозалашлари керак.
Ҳукумат йиғилишларга қўйилган чекловларни олиб ташлаш учун босим ўтказилди ва мамлакатнинг энг катта шаҳри бўлган Карачида масжид аъзолари билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Шу ҳафта бошида таниқли шайхлар чекловларни бузиш билан таҳдид қилиб, ибодатлар мусулмонлар учун муҳимлигини ва хавфсизлик чораларига риоя қилиш кераклигини айтишди.
Ҳукумат чекловларни олиб ташлаганига қарамай, баёнотда хавфсизлик шартлари бузилган тақдирда ушбу масалани қайта кўриб чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантирилган.
Сешанба куни Бош вазир Имрон Хон мамлакат бўйлаб 14 кунлик карантин муддати узайтирилишини эълон қилди, аммо ХВФ ва Жаҳон банки мамлакат иқтисодиёти учун ёрқин башорат бермагани сабабли, иқтисодий зарбаларга дош бериш учун йирик саноат тармоқлари чекловларини енгиллаштирди.
Хон шанба куни телевизион брифингда Покистон май ойининг ўрталарида эпидемия чўққисига чиқиши мумкинлигини айтди.
Покистон Рамазон ойида масжидларда жам бўлиш бўйича чекловларни олиб ташлайди
Мусулмон дунёсининг кўплаб мамлакатлари муқаддас Рамазон ойи арафасида йиғилишларга қатъиян тақиқ қўйишган бир пайтда Покистонда ҳамма нарса аксинча. Шанба куни тарқатилган баёнотда Покистон жамоат намозларини масжидларда ўтказишга қўйилган чекловларни олиб ташлаган, аммо мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун кўплаб хавфсизлик шартларини қўйган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди