Талабалар ниқоб кия олмайдиган пайтда, масалан, тушлик пайтида, улар ва таълим муассасаси ходимлари ижтимоий масофани сақлашлари керак, дея таъкидлади Кенгаш. Бошланғич мактаб ўқувчилари эса, Кенгашга кўра, ҳимоя ниқобларини киёлмайдилар, ота-оналар ўзлари уларнинг соғлиғини назорат қилишга ёрдам беришлари керак.
Эслатиб ўтамиз, 11 майдан кейин Францияда ҳимоя ниқобларини кийиш транспортда мажбурий бўлиши кераклиги ҳақида хабар берилган эди.
Коронавирус эпидемияси сабабли Францияда изоляция режими 11 майга қадар узайтирилди. Ушбу санадан кейин, агар эпидемиологик вазият имкон берса, Францияда аста-секин карантиндан чиқиш кутилмоқда. 17 мартдан бери мамлакатда одамлар ҳаракатига қаттиқ чекловлар амал қилмоқда. Францияда кафе, ресторанлар, кинотеатрлар, музейлар, парклар, ноозиқ-овқат дўконлар, ўқув муассасалари ёпиқ.
Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан касалланганлар сони 124 минг кишидан ошди, 22,6 мингдан кўпроқ одам вафот этди.
Францияда мактаб ўқувчилари учун мажбурий ниқоб тақиб юришни жорий этиш таклиф қилинди
Франция Илмий Кенгаши 11 май куни мамлакат босқичма-босқич карантиндан кейин мактаб ўқувчилари учун мажбурий ниқоблар жорий этишни тавсия қилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида. "Илмий кенгаш, онглилик билан ажралиб турадиган ва таълим олаётганда ниқоб кийиши мумкин бўлган ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун ниқоб кийиш мажбурий бўлиши керак", деб айтди Кенгаш баёнотида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси