close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркманистоннинг 50 дан ортиқ фуқароси Истанбул шаҳрида спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлди. Ашхобод бу воқеага ҳеч қандай изоҳ бермади

Истанбулда рўй берган ва Туркманистоннинг 50 дан ортиқ фуқароси ҳаётига зомин бўлган фожиа мамлакатнинг ўз ватандошларига бўлган муносабатини кўрсатиб қўйди, -дейилади Истанбул фожиаси ҳақида turkmen.news фильмида. Март ойида Туркманистоннинг 50 дан ортиқ фуқароси – Туркиядаги меҳнат муҳожирлари қўлбола спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлди. Туркия ОАВ улар шу тариқа коронавирусдан ҳимояланмоқчи бўлганлигини ёзди.

Дунёдаги исталган мамлакат учун, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, бу – йирик фавқулодда ҳодиса ҳисобланади, аҳолиси кам сонли бўлган Туркманистон учун эса – ҳақиқий ҳалокат. Одатда бундай вазиятларда бошқа мамлакатлар ва ҳукуматлар қандай йўл тутади? Тўғри, ҳалок бўлганларни олиб келиш учун махсус рейслар ташкил қилиб, уларнинг оила аъзоларига фарзандларини охирги йўлга муносиб кузатиб қўйишга ёрдам беради, мотам эълон қилади… Хўш, Туркманистон нима қилди? Ҳеч нарса! Улар ҳатто ўз ватандошларининг жасадларини қабул қилишдан бош тортди, маҳаллий ОАВ эса Истанбул фожиаси ҳақида сукут сақламоқда. Гўёки ҳеч нарса бўлмаган, будай одамлар умуман мавжуд ҳам бўлмагандай.
"Ушбу паспорт эгаси Туркманистон ҳимоясида." Бундай қатъий баёнот Туркманистон паспортларининг биринчи саҳифасида келтирилган. Маълум бўлишича, бу "Давлат инсон учун!" шиори каби ёлғон экан. Ўнлаб одамлар қандай қилиб ва нимадан: аҳмоқлик туфайли ёки оддий нарсаларни билмасликдан ўлгани муҳим эмас. Асосийси, улар мамлакат фуқаролари ва қийин пайтларда уларга ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш ҳар қандай ҳукуматнинг тўғридан-тўғри вазифасидир.
"Ҳозирги Туркманистон ҳукумати бу одамларнинг, асосан ёш йигитларнинг ўлимига тупуради, улар Туркиядан келадиган моддий кўмаги туфайлигина кун кўраётган қариндошлари ва дўстларига тупуради. Бу ҳукумат одамларга ўз ватанларида ишлашга шароит яратмайди, ўн минглаб одамлар бегона юртда ишлашади - улар қурилиш майдонларида ишлашади, касалларга қарашади, кафе ва дўконларда хизмат кўрсатишади. Улар йиллар давомида ўз оилалари, фарзандлари ва кекса ота-оналаридан узоқда яшашлари сабаблари ўз хоҳишлари ва ҳаёти яхши бўлганидан эмас", деб ёзади нашр.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase