close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нью-Йоркда коронавируснинг тез ва кенг тарқалишига изоҳ топилди

Нью-Йоркда коронавируснинг кучли тарқалишини ўрганган олимларнинг фикрига кўра, бунда асосий ролни Европадан келган беморлар ўйнаган. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Тадқиқотчилар 75 та намунада вирус геномини таҳлил қилишди ва учдан икки қисмдан кўпроғи Европага тегишли эканини аниқлашди. Уларнинг айнан қаердан экани ҳам аниқланди: Буюк Британия, Франция, Австрия ва Голландия.

Шундай қилиб, Хитой билан рейсларнинг ёпилиши етарли чора эмаслиги маълум бўлди. Касаллик юқтирганларнинг бир қисми АҚШнинг Тинч океани соҳилларидан ёки тўғридан-тўғри Осиёдан келган беморларга тўғри келади.
Нью-Йорк — АҚШ да COVID-19 касаллигининг асосий ўчоғидир. Шаҳарда бу касаллик оқибатида 4,5 мингдан ортиқ киши ўлди, янги турдаги пневмониядан Нью-Йорк штатининг қўшни шаҳарларида юзлаб ўлим ҳолатлари қайд этилди.
Ҳозирги пайтга келиб, АҚШда 435 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтириб олган, 14,7 минг киши вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase